Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


СУВ ҚАДРИ

×

 2020-12-23 15:51:53    766

PDF yuklash
Chop etish


Ҳаётимизда сувнинг қадри қанчалик муҳим эканлиги барчамизга маълум. Ёзёвонимиз Аллоҳ назар солган гўша. Катта Фарғона канали, Катта Андижон канали, Ёзёвонсой туманимиз ҳудудидан оқиб ўтади. Узоқ-яқиндан келган меҳмонлардан ичимлик сувимизни ичиб, “жуда ширин экан”, деган гапларини кўп эшитганмиз. Лекин биз оқава ва ичимлик сувларимиз қадрига етяпмизми? Кўпинча етмаяпмиз.

Шу мавзуда суҳбатлашиш учун Қатортол маҳалласига бордик. Бу ерда истиқомат қилувчи 73 яшар Фозилжон ота Усмонов тақдир тақазоси билан 34 йил Қашқадарёнинг Нишон туманида яшаган.

– Толимаржон сув омборига яқин жойда яшардик, – дейди отахон. – Деҳқончиликка сув фақат насос билан эди. Фермерлар сув олишганда томорқани суғориб қолардик. Қолган пайтда насос юришини кутардик. Ичимлик суви ташиб келтирилиб, қудуқларга қуйиларди. Бир ҳафта-ўн кунда сув келарди, пул тўлаб сотиб олардик. Сув Амударёдан олингани учун уч мартта тиндирилиб, хлорланса ҳам шўр бўларди. Ҳозир ҳам уларда шундай. Биздачи? Жаннатнинг ўзи. Ариқларда сув оқиб ётади. Жўмракни очсангиз сув.

Отахон Қатортолга 2014 йилларда кўчиб келган. Дастлабки йилларида уйдаги барча идишларига сув тўлдириб, заҳира қилиб қўйган кезлари кўп бўлган экан. Назарида сув тугаб қолаётгандек бўларкан. Мана энди ўрганиб кетди.

Отахон жуда одамохун экан. Қишлоқ аҳли билан тез чиқишиб кетди. Эшак аравасида доимо болаларни тўлдириб юрарди. Кўпчилик томорқасини қўлбола омочида ҳайдаб, экинларига, айниқса картошкасини культивация қилиб беради.

30 дан ортиқ набираларнинг бобоси Фозилжон отанинг хонадони ҳашаматли эмас. Лекин, тоза, озода, фариштали. Бу инсон билан соатлаб суҳбатлашиш мумкин.

Қатортолдан қайтар эканмиз, Хонобод сойи(ветка)сида тўлиб сув оқиб ётганини кўриб, яна бир бор шукр қилдик.

Бахтиёр МИРЗАМАТОВ,

Ўзбекистон Экологик партияси туман Кенгаши раиси.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ