Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ПИЁДА ЮРИНГ, СОҒЛОМ БЎЛАСИЗ!
2020-12-12 11:51:09 758
12 декабрь об-ҳавоси туманли, бироз совуқ бўлсада, спорт куни иштирокчиларининг “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам!” тадбири уюшқоқлик билан бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш борасида туман ҳокимлиги, ички ишлар, жисмоний тарбия ва спорт, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, ёшлар ишлари агентлиги, маънавият ва маърифат бўлимлари, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ҳамкорликда “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам!” тадбири ўтказилди. Туман ҳокимлигидан бошланган марш Мустақиллик кўчаси бўйлаб давом этди. Эътиборли томони иштирокчиларнинг кўпчилигини хотин-қизлар ташкил этганидир.
Марш иштирокчилари марказий ўйигоҳда жисмоний машқлар бажаришди.
Бундай тадбирларнинг ўтказилиши бежиз эмас. Кўпроқ пиёда юринг, соғлом бўласиз!