Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


МАЪНАВИЙ ОЗУҚА ОЛДИЛАР

×

 2020-12-11 16:24:23    755

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз томонидан эҳтиёжманд оилалар, аёллар ҳамда ёшларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан туманимизда ҳам бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун, туманимиздаги тўртта сектор ҳудудидаги “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарига киритилган 40 нафар аёллар ҳамда 60 нафар ёшларни туман ҳокими бошлиқ сектор раҳбарлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, халқ таълими бўлимлари, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорликда туман ИИБ ЙҲХБ кузатувида Фарғона шаҳрида жойлашган Ислом Каримов номидаги театр-концерт саройига олиб бордилар. Санъат саройи мутасаддилари туманимиз вакилларини самимий кутиб олдилар. Ҳозирда юртимизда спортга берилаётган эътибор кундан-кунга кучайиб бормоқда.

Санъат саройи ҳовлисида енгил спорт машқлари бажарилди. Шундан сўнг сарой ичкарисига кирган юртдошларимиз Фарғона вилояти мусиқали драма театри жамоасининг Андерсеннинг “Яланғоч қирол” эртаги асосида “Сеҳрли либос” эртак спектаклини ажойиб тарзда намойиш қилдилар. Эртак спектакли ўзида жуда ҳам улкан ҳаётий маънони мужассамлиги билан йиғилганларни олқишларига сазовор бўлди. Спектакль қаҳрамонларидан кўпчилик ўзига тегишли хулоса чиқарди.

Ҳам саёҳат ҳам маънавий озуқа олган туманимиз вакиллари барча мутасадди раҳбарларга, театр жамоаси ва санъат саройи раҳбариятига миннатдорчиликларини билдирдилар.

Бундай тадбирлар ҳали давом этади.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ