Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


КЎТАРИНКИ РУҲДА ЎТМОҚДА

×

 2020-11-12 16:18:08    797

PDF yuklash
Chop etish


Туманимизда “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Бу галги тадбир 28-мусиқа ва санъат мактабида Ёзёвон маҳалла фуқаролар йиғини томонидан кўргазмали ташкил этилди.

Тадбирни туман ҳокими ўринбосари М. Хатамов очиб, бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган халқона сиёсатнинг моҳияти тўғрисида гапирди. Шундан сўнг сўзга чиққан  республика тарғибот гуруҳи аъзоси Б.Жалилов сўз олиб, янгиланаётган Ўзбекистоннинг жаҳондаги обрў-эътибори, ҳозирги пандемия шароитида ҳам эришилаётган ютуқлар салмоғи тўғрисида маъруза қилди.

Тадбирда мамлакатимиз ижтимоий ҳаётига оид қизиқарли савол-жавоб ютуқли викторинаси ўтказилди. Саволларга тўғри жавоб берганлар туман ҳокимлиги совғалари билан тақдирландилар.

“Ёзёвон наволари” ашула ва рақс ансамбли ҳамда марғилонлик санъаткорларнинг чиқишлари барчага манзур бўлди.

Тадбир ниҳоясида маҳалла фаолларидан бир гуруҳи эсдалик совғалари ва ташаккурнома билан тақдирланишди.

Шундай тадбир тумандаги  Юқори Сойбўйи ҳамда Чўлигулистон МФЙларда ҳам бўлиб ўтди.  

“Марказий Фарғона” мухбирлари.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ