Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ТАГ ЗАМИРИДА ИНСОН МАНФААТЛАРИ
2020-11-11 11:53:19 755
Мустақил Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун моҳияти ва аҳамиятини халқимизга етказиш мақсадида бутун республикамиз бўйлаб “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ўтказиляпти.
Туманимизда дастлаб Қатортол МФЙдаги маданият марказида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбири кўргазмали тарзда ташкилланди. Тадбирни туман ҳокими ўринбосари М.Ҳатамов очиб, унинг мазмун-моҳиятига, кейинги уч йилда юртимизда амалга оширилган бунёдкор ишларига атрофлича тўҳталди.
Қатортол МФЙ раиси А.Мирзакаримов “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилган ишларни тилга олиб, ўзгаришлардан халқимиз миннатдорлигини айтди.
Туман маданият бўлимининг “Ёзёвон наволари” дастаси аъзоларининг жонли ижродаги қўшиқлари тинглаб, жозибали рақсларини томоша қилган иштирокчилар уларни олқишлаб турдилар. Марғилон санъаткорлари спектаклларидан парчалар ижро этдилар.
Республика тарғибот гуруҳи аъзоси, Тошкент Давлат юридик университети ректори, юридик фанлари доктори Р.Ҳошимов, ТАТУ Фарғона филиали директори, техника фанлари доктори А.Расулов, филиал директори ўринбосари Б.Жалилов тадбирда сўз олишиб, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни, эришилаётган ютуқлар, замонавий технологияларни кириб келиши, буларнинг барчасининг тагида инсон манфаатлари турганини таъкидладилар.
Тадбир иштирокчиларига шу ҳудуддаги мактаб ўқувчилари ўз қўллари билан тайёрлаган кўргазмалар, тадбиркорлар ишлаб чиқарган маҳсулотлар, ёш спортчиларнинг чиқишлари намойиш этилди.
Кўргазмали тарғибот тадбирида вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Қосимов, туман сектор раҳбарлари иштирок этдилар.
Маҳаллаларда тарғибот тадбирлари давом этяпти.