Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ТИЛ – МАДАНИЯТ КЎЗГУСИ
2020-10-27 10:17:05 746
Инсон гўзаллиги, маънавияти, буюк мероси, ҳатто олам барқарорлигининг асоси ҳам бу – тилдир. 1989 йили Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши, яъни, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги қонунининг қабул қилиниши истиқлолга эришиш йўлидаги энг муҳим қадам бўлган. Ватанимиз мустақилликка эришгач она тилимиз ўзининг ҳақиқий ўрни ва мавқеига эга бўлди. Давлатимиз раҳбари томонидан эса 2019 йил 21 октябрь куни “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинишини она тилимиз фидоийлари, бутун халқимиз катта хурсандчилик билан қарши олдилар. 21 октябрь санаси юртимизда “Ўзбек тили байрами куни” деб белгиланди. Она тилимизнинг тараққиёти, ривожланиши, ҳамда ўзига ҳос ва бой бисотини намойиш этишга кенг имконият яратди. Ўз тилига меҳр-муҳаббатли инсон халқини, Ватанини, миллий қадрятларини, маданий меъросини ҳам эъзозлайди.
Афсуски, бугунги кунда муқаддас тилимиз борасидаги баъзи бир ҳолатлар ташвишга солиб қўймоқда. Жумладан: телевидение орқали берилаётган кинофильм ва кўрсатувларда ҳам давлат тилидаги мавжуд меъёрий ҳужжатлар талабларини бузиш ҳолатлари жуда кўплаб учрамоқда. Наҳотки, уларни назоратдан ўтказиб, кейин намойиш қилишнинг иложи йўқмикин? Бундай ҳолатлар ўсиб келаётган ўғил-қизларимизнинг тарбиясига албатта ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Қачон ўз тилимиз билан фахрланамиз? Масалан, Польша давлатида поляк тилини билган четдан келган фуқароларни бошларига кўтаришар экан. Бизчи? Улар тушунишлари учун уларнинг тилларда гапиришни хоҳлаймиз.
Чет тилларни билиш яхши албатта, лекин аввал ўз она тилимизни мукаммал билиб, унинг тарихини ўрганишимиз лозим. Тил- маданият кўзгуси ва руҳимизнинг қаноти. Биз она тилимиз орқали халқлар, миллат ва элатлар орасида ҳамиша азиз-у мукаррам эканлигимизни асло унутмаслигимиз керак. Шу сабаб онадек азиз ўз она тилимизни асраб-авайлаш, эъзозлаш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир. Тилимизга эътиборли бўлсак, миллатимиз қалби она тилимиз ҳеч қачон завол топмайди. Ўз она тилимиз билан фахрланиш туйғусини ўсиб келаётган фарзандларимизга ҳам меҳр-муҳаббат билан сингдиришимиз, она тилимизнинг нуфузи, обрў-эътибори янада зиёда бўлиши учун бор куч-ғайратимизни сафарбар этиш бизнинг муқаддас бурчимиздир!