Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман кенгаши сессияси October 21, 2020
2020-10-21 17:10:02 762
МАНБАЛАР АНИҚ, ЭҲТИЁЖ ҚОНДИРИЛАДИ
VI чақириқ халқ депутатлари Ёзёвон тумани Кенгашининг ўн олтинчи сессиясида вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, тегишли туман ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилот ва корхона раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.
Кун тартибидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 16 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқлари ижроси юзасидан Ёзёвон туманида “Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари тўғрисида” туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Й.Бойигитов ҳисобот берди.
– 2020 йил 9 ойи давомида қишлоқ хўжалиги йўналишида 17 та лойиҳалар учун 42 млрд 199 млн. сўм маблағлар сарфланиб, амалга оширилиши натижасида жами 62 та янги иш ўринлари яратилди, – деди туман ҳокими. – Бундан ташқари, халқаро молия институтлари томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида 2,557 млн.доллар: балиқчиликни ривожлантириш учун – 2 100 минг.доллар, замонавий иссиқхона ташкил этиш учун – 297 минг.доллар, музлаткичли омборхона ташкил этиш учун – 160 минг.доллар маблағлар ўзлаштирилди.
Туманнинг асосий брендига айланиб улгурган балиқчиликни ривожлантириш мақсадида ўтган 3 йил давомида мавжуд балиқ кўллари ва сув омбори (садок усулида) ҳудудларида балиқ етиштиришни замонавий усулларини қўллаган ҳолда йиллик ҳосилдорлик ўртача 1 400 тоннадан 2 358 тонна етказилди. Натижада туманда балиқ масулотлари нархлари ўтган йилга солиштирилганда (+500 сўм), деярли ошмаганлигини кўриш мумкин.
Шунингдек, тумандаги паст рентабелли ерлардан жами 130 гектар боғдорчилик, 153 гектар чорвачилик, балиқчилик тармоқларини ривожлантириш мақсадида коорперация усулида фойдаланишлари учун ёшларга ажратиб берилди. Туман бўйича эртанги сабзавот экинлари экиладиган 1075 гектар очиқ майдонларга, 450 гектар боғ-ток қатор ораларига, 2287 гектар аҳоли томорқаларига ва 82 гектар пахта майдонлари увот четларига ҳамда йил давомида оборотдан чиққан 88 гектар ерларни фойдаланишга қайтариш натижасида жами 88 гектар майдонларга ҳудудларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, сабзавот, полиз, картошка, дуккакли экинлар экилиб юқори хосил олишга эришилди.
Бунга кўра, туманда истиқомат қилувчи 110 минг 900 нафардан ортиқ фуқароларимизни жорий йилнинг 1 ноябридан 2021 йилнинг 1 майгача бўлган даврда мол ва қўй гўшти, парранда гўшти, тухум, шакар, картошка, пиёз, сабзи, гуруч, ун ва ёғ маҳсулотларга талабини қуйдагича ҳисоб-китоб қилиб чиқилди.
Талабга кўра, туман бўйича 2,4 минг тонна картошка, 1,1 минг тонна пиёз, 849 тонна сабзи, 543 тонна гуруч, 505 тонна ўсимлик ёғи, 3,9 минг тонна ун маҳсулотлари, 1 минг 48 тонна мол ва қўй гўшти, 1,0 минг тонна парранда гўшти, 610 тонна шакар, 537 тонна балиқ, 11,5 млн. дона тухум зарурлиги аниқланди.
Юқоридаги аҳоли эҳтиёжи учун талаб этиладиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми 4 та сектор ва маҳалла фуқаролар йиғини кесимида ҳисоб-китоблари шакллантирилди.
Туманимиз аҳолиси эҳтиёжларидан келиб чиқиб, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиши ҳамда етишмаган маҳсулотларни қоплаш манбаларига аниқлик киритилди.
Таҳлилларга кўра, туман аҳолиси учун зарур бўлган 537 тонна балиқ, 1 106 тонна пиёз, 849 тонна сабзи, 543 тонна гуруч, 3 893 тонна ун маҳсулотлари, 11,5 млн дона тухум махсулотлари маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳисобидан 100 фоиз таъминланади.
Шунингдек 2-сектор раҳбари И.Ходжаев, 3-сектор раҳбари Х.Тошпўлатов, 4-сектор раҳбари А.Ахуновнинг кун тартибидаги масала юзасидан ҳисоботлари тингланди.
Вилоят кенгаши депутати Р.Мамажонова кун тартибидаги масала юзасидан муносабат билдирди.
Сессияда туман мактабгача таълим бўлими раҳбари Х.Саримсақованинг боғчаларни очиш тўғрисидаги ахбороти ҳам кўриб чиқилди. Мавжуд 23 та ДМТТнинг 18 таси болаларни қабул қилишга тайёр эканлиги инобатга олиниб, депутатлар томонидан тузилган ишчи гуруҳларга ҳақиқий ҳолатни ўрганиб, ҳулоса бериш юклатилди.
Сессия кун тартибида кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.