Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
МУАММОЛАР ЖОЙИДА ҲАЛ ЭТИЛДИ
2020-10-14 09:22:28 739
Ёзёвон туман прокурори, 2-сектор раҳбари И.Ходжаев Юқори Сойбўйи МФЙ ҳудудидаги мавжуд кўп қаватли уйнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, у ерда яшовчи аҳоли муаммоларини ўрганди. Кўп қаватли уйнинг 2 та подъездда кириш эшиклари яроқсиз ҳолга келгани аниқланди. Ушбу муаммо жойида бартараф қилиниб, подъезддаги эшиклар алмаштирилди.
Шунингдек, ушбу кўп қаватли уйда яшовчи фуқаролар билан учрашиб, суҳбатлашилди.
Юқори Сойбўйи МФЙда яшовчи фуқароларнинг хонадонларига бирма-бир кирилганда, унда шу маҳалланинг Шукрона кўчаси, 2-уйда яшовчи Т.Ботиров тиббий ёрдамга муҳтож эканлиги аниқланди. Унинг муаммоси жойида бартараф этилиб, малакали тиббий хизмат кўрсатилиши таъминланди.
Маҳалланинг Шукрона кўчаси, 1-уйида истиқомат қилувчи фуқаро Б.Эркабоевнинг уйига кирилганида, томорқасидан ўтган электр симёғочда носозлик борлигини айтди. Унинг муаммоси ҳам жойида бартараф этилди.
Бундан ташқари, 2-сектор ҳудудидаги муқим биносига эга бўлмаган Гулистон МФЙнинг бино билан таъминлаш борасида Чопқилик кўчасидаги ярими фойдаланилмаётган бино кўздан кечирилиб, бу бинога маҳалла фуқаролар йиғинини кўчирилиши таъминланди.