Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Мукофотланганлар ҳақида ҳикоя қиламиз

×

 2020-10-05 15:29:52    666

PDF yuklash
Chop etish


ТАҚДИРИДАН МАМНУН АЁЛ

Қаерда ҳамжиҳатлик, иноқлик бўлса, ўша ердан барака аримаслиги азалдан маълум. Айниқса, бугунги пандемия шароитида ана шу фазилатлар мужассам бўлган жамоада қийинчиликлар билинмайди.

– Биз жуда аҳилмиз, шундай жамоа билан ишлашни кўпчилик орзу қилади, – дейди, “Дўстлик” ордени соҳибаси, 4-мактабнинг математика ўқитувчиси Дилбархон Усмонова биз билан суҳбат муқаддимасида.

– Битта мисол, рус тили ўқитувчимиз Нигорахон Сафарова Фарғона шаҳридан келиб ишлайди. Биз янги келганида қишлоққа ўргана олмаса керак, деб ўйлагандик. Лекин мана иккинчи йилки, жамоага боғланиб қолиб, шаҳарга кетишни ўйламаяпти ҳам. Келинойим Мукаррамхон Алиева ҳам бир неча километр жойдан қатнаб ишлайди. Ишлай деса уйини олдида мактаблар бор, аммо жамоадан айрилгиси келмайди. Менинг давлатимизнинг юксак мукофотини олишимда аҳил жамоамизнинг ҳиссаси катта. Шунингдек, ҳарф танитган биринчи устозим Анваржон Шайхуддинов, устозларим Абдуллажон Фозилов, Рифкат Аюпов, Умаржон Асқаров номини ҳеч қачон унутмайман.

Дилбархон 1994 йилдан ушбу мактабда ўқитувчилик қилиб, хурсандчилиги бу йилгидек қўш бўлмаганди. Унинг 15 нафар ўқувчисидан 9 нафари олий ўқув юртлари талабасига айланди.

–Дилбар опам ҳар қанча мақтовга лойиқ, – дейди мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Гулбаҳор Абдуллажонова. – Агарда бирорта ўқувчиси мактабга келмай қолса, уйига бориб, сабабини билмагунча тинчимайди. Унинг дарсларида математикага унча иқтидори йўқ ўқувчи ҳам ўқийди. Керак бўлса, ундайларни дарсдан кейин ҳам ўқитади. Синф раҳбари сифатида ҳар бир ўқувчи билан алоҳида ишлайди.

Дилбархон оиласида ҳам фарзандларига талабчан. Катта фарзанди Сойибжон тиббиёт соҳасида ўқиб, врач бўлди. Ўртанчаси Содиқжон ФарДУнинг битирувчи курс талабаси. Кенжаси шу мактабдаги энг аълочилардан бири. Турмуш ўртоғи тадбиркор бўлишига қарамай фарзандлари билан доимо фикрлашиб, зарур жойда ёрдамламини аямайди.

– Мукофот ҳақиқий эгасини топди. Дилбар опа тимсолида ҳозирги замон ўқитувчиси қандай хислатларга эга бўлиши зарур бўлса, барчасини топиш мумкин, – дейди ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Нилуфар Сулаймонова. – Жамоадаги, ўқувчилар олдидаги обрў-эътибори ўз эътирофини топганидан хурсандмиз.

Камсуқум, камтарин устоз Дилбархон Усмонова билан суҳбатимиз ниҳоялаб, қайтарда ўзига муносиб шогирдларига ҳам устоз йўлини беришини тиладик.

Исҳоқжон КАРИМОВ,

Раҳматилло ШОДМОНОВ.