Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ТАДБИРКОРГА КЎМАКЧИ БЎЛАМИЗ!
2020-09-29 16:09:38 695
Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда тадбиркорликни янада ривожлантириш, амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар муҳокамасига бағишланган видеоселектр йиғилиши бўлиб ўтди. Чуқур таҳлиллар асосида тадбиркорлик ривожи ҳолати бўйича ҳудудлар “яхши”, “ўрта” ва “қониқарсиз” тоифаларга ажратилди. Бу борада Ёзёвон тумани “қониқарсиз” ҳудудлар қаторига киритилди.
Биз Президентимиз томонидан билдирилган эътирозлардан хулоса чиқариб, “Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида фаолиятимизни ташкил этамиз.
Туманимиздаги ҳар бир тадбиркорлик субъектига шахсан бориб, улар билан учрашиб, суҳбатлашаман, муаммоларини ўрганаман. Мавжуд муаммоларни ваколатим доирасида ҳал этишга ҳаракат қиламан.
Ҳудудимизнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини инобатга олиб, янги инновациялар асосида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўямиз.
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, бизни тадбикор боқади. Биз уларга қанча шароит яратсак, халқимизнинг турмуш тарзи шунчалик юксалиб бораверади.
Мен, бу борада йўл қўйган камчиликларим учун Муҳтарам юртбошимиздан, халқимиздан узр сўрайман. Келгусида бу камчиликларни такрорламасликка ваъда бераман.