Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Мутахассис огоҳлантиради

×

 2020-07-20 16:21:15    796

PDF yuklash
Chop etish


ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИНГ!

Азиз ҳамюртлар! Ҳурматли ёзёвонликлар! Ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётини, уй-жойингиз ҳамда мол-мулкингизни асраш мақсадида қуйидаги ёнғин хавфсизлиги қоида ва талабларига амал қилинг.

Уйингизда ёниб турган газ ва электр асбоб ускуналарини назоратсиз қолдирманг!

Носоз газ ва электр асбоб ускуналаридан фойдаланманг!

Иситиш печи ва ўчоқларга олов олдириш учун бензин, керосин, сольярка каби тез аланга олувчи воситалардан фойдаланманг!

Газни резина шланг орқали улаб ишлатманг!

Газни ёқишдан олдин гугуртни ёқиб, сўнгра газ жўмрагини аста-секин очинг!

Иситиш печи ва унинг мўрисининг носоз жойларини ўз вақтида таъмирланг!

Иситиш печи мўриконларини бинонинг ёғоч қисмидан 38 см.дан кам бўлган масофада ўрнатманг!

Уйингизни қўшни иморатлар чордоғи билан туташган жойларига ёнғинга қарши девор ўрнатишни унутманг!

Иситиш печини юқори даражада қиздириб юборманг, уларнинг яқинида мебель ва бошқа тез ёнадиган буюмларни ўрнатманг!

Иситиш печини ўрнатиш учун мутахассисни чақиринг!

Ностандарт ва қўлбола сақлагичлардан (предохранитель) ҳамда вақтинча ўтказилган симлардан фойдаланманг!

Элект симларининг узилган ва ишдан чиққан қисмларини тезда созланг ёки алмаштиринг!

Икки ва ундан ортиқ электр асбобларини бир вақнинг ўзида ишлатманг!

Электр симларининг бурама ёки қаттиқ тортилган ҳолда ўтказманг!

Қўлбола ясалган электр асбобларидан ва газга мослаштирилган иситиш воситаларидан фойдаланманг!

Ёқилган иситиш печи, газ ва электр асбобларини қаровсиз қолдирманг, уларни ёш болалар ихтиёрига топширманг!

Ёш болаларга иситиш печи, газ горелкалари ва ўчоқларга ўт ёқишни буюрманг!

Ёш болалрни гугурт ва олов билан ўйнашларига йўл қўйманг ва уларни қаровсиз қолдирманг!

Қозонда доғ қилаётган ёғни назоратсиз қолдирманг!

Ўринда ётиб сигарета чекманг!

Том ва чордоқларда хашак ва бошқа тез ёнувчан нарсаларни сақламанг!

Уйдан чиқишдан олдин газ ва электр ускуналарини (плита, дазмол, телевизор ва бошқалар) ўчирилганлигини текшириб чиқинг!

Аҳоли яшаш уйларида енгил тез алангаланувчи ёқилғи маҳсулотлари оғзи махкам ёпиладиган темир идишларда сақлансин ва 20 литрдан ортиқ бензин хамда 5 литрдан ортиқ мой маҳсулотини сақлаш қатъиян маън этилади!

Кўп қаватли уйларнинг хоналарида енгил тез алангаланувчи ёқилғи махсулотлари сақлаш тақиқланади!

Ёнғин содир бўлганда зудлик билан “101” ёки 73-412-11-01 рақамлари орқали туман ёнғин-қутқарув қисмига хабар беринг!

Юқоридаги оддий бўлган ёнғин хавфсизлиги қоида талабларига амал қилиш орқали оила аъзоларингиз саломатлигини сақлаган ҳамда мол-мулкига зарар етишини олдини олган бўласиз .

З.УМАРОВ,

туман фавқулодда вазиятлар бўлими ПваНБ инспектори, сержант.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ