Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЭЛ СОҒ БЎЛСА, ЮРТИМИЗ БОЙ БЎЛАДИ

×

 2020-07-17 13:36:30    787

PDF yuklash
Chop etish


Бугун ер юзининг жаннати бўлган Ўзбекистонимиз ҳар томонлама ривожланиб, камол топиб боряпти. Халқимизнинг меҳнатга бўлган муносабати ижобий томонга ўзгариб,  турмуши фаровонлашиб бормоқда. Дунёнинг кўплаб давлатларида ҳозирги пандемия даврида иқтисодий инқироз давом этаётган бир пайтда мамлакатимиз раҳбарининг узоқни кўзлаб олиб бораётган сиёсати туфайли карантин шароитида қоидаларга амал қилган ҳолда томорқаларимизда, далаларимизда ризқ-рўз яратиш ҳаракатида яшаяпмиз.

Ҳурматли юртдошлар!   Президентимиз 15 июль кунги видеоселектор йиғилишида  пандемияга қарши кураш стратегияси ва тактикасини бутунлай ўзгартириш зарурлигини таъкидлади.  Кўрилаётган чораларга қарамай жойларда бепарволик ва лоқайдлик оқибатида вирус юқтириш ва юқтириб олиш ҳолатлари кўпаяётгани кундалик маълумотларда ҳам акс этиб турибди. Шундан келиб чиқиб, ҳар биримиз ўз соғлигимизни асрашга ўзимиз масъул бўлишимиз, бошқалар соғлигига хавф солмаслик учун карантин талабларига тўлиқ ва сўзсиз риоя этишимиз зарур. 

Пандемия кучайиши туфайли тўйлар, турли маросимлар, оилавий йиғинлар қатъий тақиқланди. Уйда ҳам соғлигимиз, оиламиздагиларнинг соғлигига эътиборли бўлишимиз эртанги яхши кунларда барчамизнинг соғ-омон оила даврасида бўлишимиз гаровидир. Шундай экан, ҳамжиҳатликда, карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда  юртимизнинг фаровон келажаги учун соғлигимизни асраб,  авайлайлик.

 

         Мусавали МАМАДАЛИЕВ,

 Сувлиариқ  МФЙ  раиси.

 

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ