Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ТУШКУНЛИККА ТУШМАНГ ВА ЕНГИЛМАНГ!
2020-07-13 12:11:39 779
Наврўз МФЙ раиси, туман Кенгаши депутати Мансуржон Иномовнинг юртдошларимизга
МУРОЖААТИ
Ассалому алайкум азиз юртдошлар!
Барчамизга маълумки, ҳозирда дунё ҳамжамиятини ташвишга солиб келаётган коронавирус балоси юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Туманимиз ушбу коронавирус балосини биринчи зарбасига дучор бўлди. Бу балонинг қаначалик инсоният тақдирига салбий таъсирини туманимиз халқи жонли равишда кўриб, бошидан ўтказди. Олиб борилган тезкор чоралар натижасида туманимизда бу бало вақтида бартараф этилди. Фуқароларимизга юқиши тўхтатилди. Халқимиз жуда вақтида фикр-мулоҳазали бўлиб, карантин тартиб-қоидаларига қатъий амал қилди. Натижада ортиқча талофатларсиз бу балони енган эдик. Вилоятимиз бир ярим ой яшил ҳудудда бўлди. Охирги кунларда қўшни вилоятларда бу бало яна оралади. Кўплаб инсонлар саломатлигига раҳна сола бошлади. Аччиқ бўлса ҳам кўплаб инсонларни ҳаётдан олиб кетди. Вафот этганлар орасида эркак, аёл, ёшу қари, соғлом ва дардманлар бор эди. Буларни ҳам ҳаётда яшагиси келарди, кўплаб мақсадлари бор эди. Афсус бу бало уларни орзуларини чиппакка чиқарди .
Ҳозирга таҳликали ҳолатларда Республика махсус комиссияси томонидан 10 июлдан 1 августга қадар карантин эълон қилинди. Бу жуда тўғри қарордир. Чунки қўшни давлатларга ишлаш мақсадида кетган фуқароларимиз юртимиз чегараларида уйга қайтиш истагида туришибди. Лекин уларни соғломлигига ким кафолат беради? Шунинг учун ушбу фуқароларимизни олиб келиш борасида ҳам юртимизда чартер рейслар ташкил этилиб, босқичма-босқич олиб келинмоқда ва карантинга олиниб, текширилмоқда. Олиб борилаётган барча ишлар ўз-ўзидан катта маблағ талаб қилади. Давлатимиз бу малағни ҳам топаяпти. Айрим давлатларга ўхшаб бирор давлатдан ёрдам сўрамадик. Ўз кучимиз билан бу балони бартараф этиш чораларини кўроқдамиз.
Фурсатдан фойдаланиб юртдошларимизни огоҳликка, карантин тартиб-қоидаларига риоя этишларига, хонадонларида бўлиб, уй-рўзғор камчиликларини бартараф этишларини, “Жонажон она юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида хонадонларимизни тартибга келтириш ишлари билан машғул бўлишларини, хонадонларимизга турмуш маданиятини олиб киришга интилишга, чорлаб қоламан.
Азиз тумандошлар!
Ҳар бирингиз юртимиз учун азизсиз. Чунки сизнинг ортингизда фарзандларингиз, оилангиз турибди. Уларни соғлом тарбия қилиш сизнинг зиммангиздадир. Олдимизда жуда катта бунёдкорлик ва буюк ишлар бизни кутиб турибди. Ҳеч қачон ўзбек халқи бундай балоларга енгилмаган. Бирдамлик, тўғри мулоҳаза қилиш ва тартиб-қоидаларга риоя этиш ота-боболаримиздан бизга мерос бўлиб қолган. Чунки халқимиз не-не балоларни бошидан ўтказмади. Қанча-қанча босқинлар, урушлар, очарчиликларни бошдан ўтказди. Барчасини босиқлик, сабр-бардош, тўғри мулоҳаза билан иш юритилгани боис ортда қолди. Ўзбек халқи ҳам озодликка эришди. Шундай экан биз ҳам коронавирус балосини енгишга интилмоқдамиз ва албатта енгамиз. Бунда халқимизнинг бирдамлилиги ва сабрлилиги бизга ишонч бағишлайди. Барчамиз бир бўлсак, бу балони ҳам тез кунларда енгамиз.
Барча-барча фуқароларимизни карантин қоидаларига амал қилишларини, оралиқ масофани сақлашликларини , оилавий тадбирларни тўхтатиб туришликларини, ниқобсиз бемақсад кўчаларга чиқмасликларини, ёши улуғ отахон ва онахонларимизни эҳтиёт қилишликларини, доимий равишда тозаликка риоя этишларини сўраб қоламиз. Бу юрт улуғ юрт! Чунки бу юртда дунё тамаддунига тош қўйган ота-боболаримиз ҳоки ётибди. Уларни руҳлари бизларни қўллайди. Ҳеч ким тушкунликка тушмасин ва енгилмасин.