Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ғалаба муборак, ғаллакорлар!
2020-06-29 16:37:13 997
ХИРМОНИМИЗ 22 МИНГ ТОННАДАН ОШДИ
Й.БОЙИГИТОВ,
туман ҳокими.
Фермерларимиз муҳим тармоқ – ғаллачиликда зафар маррасига етиб келдилар.
2020 йил учун туманда 6840 гектар майдонда бошоқли дон парвариш қилинди. Ўз вақтида экилган уруғ, олиб борилган муҳим агротехник тадбирлар, ўрим-йиғимнинг пухта ташкилланиши туфайли “Фарғонадон” АЖ билан тузилган шартномадаги 20 337 тонна товар ҳамда 1563 тонна уруғлик дон ошириб бажарилди.
Топширилган жами донимиз 22 минг тоннадан ошиб кетди. Бу борада аввало, қилинган яхши ният ижобат бўлди.
Айни дамгача 119 та фермер хўжаликларининг 96 тасида дон топшириш шартномаси ошириб бажарилди. “Баҳромбек”, “Акмал Акрам файз”, “Ҳумо”, “Ёз.Агростар” каби фермер хўжаликларида ҳосилдорлик 70-95 центнерга тўғри келди. Бундай илғор фермерларни истаганча келтириш мумкин.
Шартнома режасини тез ва соз бажарилишида 19 та ўрим отрядининг ҳиссаси алоҳида. Б.Мунисов раҳбарлигидаги 10-отряд 356 гектар майдонни ўриб 1520 тонна, У.Юсупов раҳбарлигидаги 9-отряд 341 гектар майдонни ўриб 1465 тонна, А.Каттабеков раҳбарлигидаги 12-отряд 309 гектардан 1342 тонна донни ўриб янчиб бердилар.
Айни пайтда, ғалладан бўшаган майдонлар пешма-пеш ҳайдалиб, такрорий экин учун тайёрланяпти. Яна бир эътиборли жиҳат, давлатимизда юритилаётган кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз фуқароларнинг даромадларини ошириш сиёсатига жавобан, 200 нафар ёшларга дуккакли ва полиз экинлари экишга ажратиб берилмоқда. Уларга фермерлар томонидан ерни экишга тайёрлаш, ниҳолларга дастлабки ишлов бериш жараёнларида ёрдам кўрсатилади.
Бутун дунёда коронавирус пандемияси туфайли иқтисодий ривожланишда хавотирлар юзага келган бир пайтда, юртимизда тизимли иш ташкил этилаётгани фуқароларимизда Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини кучайтирмоқда.
Туманимизда пахтачиликда ҳам шартномага яраша ҳосил етиштириб, режани муддатидан аввал бажариш ҳаракати бошланган. Бунинг учун деҳқонларнинг тажрибаси ҳам, имконияти ҳам етарли. Шу билан биргаликда туманда тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, бунёдкорлик ва ободонлаштириш бўйича янги лойиҳалар тузиш ва амалга ошириш давом этмоқда.