Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЁШЛАР – КЕЛАЖАК БУНЁДКОРИ
2020-06-19 08:39:58 1016
Иштирхон қишлоғидаги 31-мактабнинг соя-салқин ҳовлисида Фарғона вилоят ҳокимлиги, вилоят халқ таълими бошқармаси, касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси, бандлик бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамкорликда “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остида битирувчи ёшлар билан очиқ мулоқот ташкилланди.
Ёзёвонлик битирувчи ёшлар вакиллари билан учрашувда Фарғона вилоят ҳокими, Олий Мажлис сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев бошчилигида вилоят ҳокими ўринбосарлари, бошқарма, ташкилот, корхона, банк раҳбарлари, олий ўқув юрти ректорлари, таниқли тадбиркорлар ташриф буюрдилар.
Тадбир аввалида вилоят ҳокими Ш.Ғаниев мамлакатимизда ёшларга яратилаётган шароитлар, айниқса ўқиш, ҳунар ўрганишдаги имтиёзлар, олий ўқув юртларига қабул квоталарининг оширилиши, тест синовларининг соддалаштирилганлиги ҳақида таъкидлаб ўтди.
13-мактаб битирувчиси Моҳинур Маъруфова чим устида ҳоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. У вилоят ҳокимидан туманимизда ҳам чим устида ҳоккей билан шуғулланиш учун спорт анжомлари зарурлигини сўради.
Ҳоким вилоят спорт бошқармаси раҳбарига бу масалани икки кунда ҳал қилишни топширди.
5-мактаб битирувчиси Маҳмуджон Олимов вилоят ҳокимидан Ёзёвонда Марғилон рақамли технологиялар марказининг филиалини очилишига ёрдам сўради.
Ҳоким марказнинг биринчи филиали Ёзёвонда очилади, деди.
Транспорт коллежи битирувчиси Озодбек Анваровнинг ҳунармандчилик, Жасурбек Эгамбердиевнинг ҳарбий билим юрти, Ҳудоберди Қодировнинг тикув-трикотаж фаолиятини кенгайтириб, 20 та иш ўрни яратиш учун 200 миллион, Ҳафиза Мамадалиеванинг тикувчилик цехи учун 30 миллион сўмлик кредит масалалари шу ернинг ўзида ҳал бўлди.
Иштирхонлик Муҳаммаджон Одилов таклифига асосан вилоят ҳокими ташаббуси билан қишлоқда 10 гектарли боғ ташкилланиб, ёшларга 10 сотиҳдан бўлиб бериладиган бўлди.
Очиқ мулоқотда иштирок этган Марғилондаги “Ёдгорлик” фабрикаси раҳбари Аъзамжон Абдуллаев жаҳон тажрибасида ишлаб чиқариш корхоналари қишлоқда ташкилланишини таъкидлади.
“Исмоилжон гиламлари” корхонаси раҳбари, сенатор Иброҳимжон Султонов 6,5 минг кишини иш билан таъминлаган.
–Ёзёвон тумани маркази ва Чўлигулистонда филиалларимиз ишлаб турибди, –дейди тадбиркор. Ёзёвонда яна 500 кишини иш билан таъминлаймиз. Туманда ҳунармандлар маркази очамиз.
Тадбир сўнгида вилоят ҳокими ёзёвонлик битирувчи ёшлар вакиллари таклифи билан эсдаликка суратга тушди.