Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЭКОТУРИЗМ МАСАЛАСИ ҚЎЙИЛДИ
2020-06-04 14:25:10 973
Бутунжаҳон атроф-муҳит куни арафасида туманимиз ҳудудида жойлашган “Ёзёвон чўллари” табиат ёдгорлиги билан танишиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси раиси ўринбосари Улуғбек Аъзамов, қўмитанинг инвестицияларни жалб қилиш ва туризм инфраструктурасини ривожлантириш депортаменти бошлиғи Жўрабек Аҳмедов ташриф буюрдилар.
Меҳмонлар ёдгорлик рельефи, “Қизил китоб”га киритилган ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳақидаги маълумотлар билан қизиқдилар
“Ёзёвон чўллари” табиат ёдгорлиги келажакда экотуризм йўналиши бўйича масканга айлантириш бўйича таклифларни бердик.
Нодирбек ЭҲСОНОВ,
вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг туманимиздаги катта инспектори.
ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ