Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ТАРАҚҚИЁТЛИК ҚАҲРАМОН

×

 2020-05-06 14:56:21    1023

PDF yuklash
Chop etish


Маҳмуджон урушга чақирилганида 17 ёшли йигит эди. Ўша кунларни хотирлаб уруш фахрийси Маҳмуджон ота Тешабоев шундай ҳикоя қилади.

–15 кунлик ҳарбий тайёргарликдан сўнг бизни Москва остонасига ташлашди. Урушни бекорга оловга ўхшатишмайди. Еру кўк ёнарди. Қирқ йил қирғин келсада, ажали етган ўлади, деб бежиз айтишмаган экан. Москва остонасидан Германиягача жанг қилдим. Эҳ-е, қанча-қанча қуролдошларимнинг ҳоки қолиб кетди, уруш майдонларида. 1945 йил оёғим ва кўзимдан яраланиб, урушдан қайтдим.

Урушдан кейинги йилларда фахрий отахон халқ хўжалигининг турли соҳаларида ишлади. Раҳматли турмуш ўртоғи Ачахон ая билан 7 фарзанд – 3 ўғил, 4 қизни тарбиялаб вояга етказишди.

95 ёшни қоралаган отахонни 40 га яқин набираси 30 дан ортиқ чеваралари бор.

Тараққиёт маҳалласида яшовчи отахон хонадони доимо гавжум.

Туман ҳокимлиги, маънавият, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, “Марказий Фарғона” газетаси таҳририяти вакиллари ғалабанинг 75 йиллиги олдидан отахоннинг дуосини олдилар.

Йўлсозлар отахонни хонадонига борувчи йўлни таъмирлашаётган экан.

Биз билан бирин-кетин туман тиббиёт бирлашмаси докторлари кириб келишди.

Фарзанду набиралар ардоғида умургузаронлик қилаётган тараққиётлик уруш фахрийсига соғлик-саломатлик тилаб, ҳайрлашдик.

 

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Р.ШОДМОНОВ олган суратлар.