Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ёзёвон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати БАЁНОТИ

×

 2020-04-03 13:39:33    1031

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида барча Президентимиз атрофида бирдек жипс бўлиб, иш олиб бормоқда. Бу синов даврини талофатсиз ўтказиш, халқимизни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкилот, корхона, фермер хўжаликлари, тадбиркорлар ҳайр-саховат ишларида баҳоли қудрат ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

 Туманимиз фуқаролари орасида коронавирус инфекциясини юқтирган ва улар билан мулоқотда бўлган шахслар тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимида карантинга олинган. Карантинга олинган фуқароларга хизмат қилаётган шифокорларимизга эътибор кўрсатилиб, саховатли юртдошларимиз иккита автомат кир ювиш машинаси, сочиқлар ва бошқа шахсий гигиена маҳсулотлари эҳсон қилишди. Кўрсатилган эътибор учун шифокорлар миннатдорчилик билдиришганини ижтимоий тармоқ орқали ёритилганди. Айтиш керакки бу ташаббус уларнинг ўзидан чиққан. Ҳеч ким кўрсатма бермаган. 

 Юқумли касалликлар шифохонаси 2020 йил 24 мартдан эътиборан ҳарбийлар, ички ишлар бўлими, миллий гвардия томонидан қўриққа олинган.

 Шу кунга қадар шифокор ва беморлар томонидан карантин қоидалари бузилгани қайд этилмаган. Аксинча шифокорлар ва беморлар, кузатувдаги шахслар барча қўйилган талабларга қатъий риоя қилиб, ўз бурчларини сидқидилдан бажариб келишяпти.

 Бутун дунё каронавирус пандемиясига қарши курашаётган бир пайтда карантинга олинган туман юқумли касалликлар бўлимида шифокорлар учун барча шароитлар яратиб бериляпти.

 Карантинга олинган мазкур шифохонага туман раҳбарияти, юқори турувчи ташкилотлар мансабдорлари киритилгани йўқ.

 Ижтимоий тармоқлардаги сурат шифокорларнинг миннатдорчилиги, деб қабул қилинса мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки шифокорлар кўрсатилган ёрдам учун ўз миннатдорчилигини билдирган, ҳолос.

 Мамлакатимизда ёшу-қари яшаш уйларида жонажон юртимизга келган офат – коронавирусни тезроқ даф бўлишини сўраб дуо қилиб турган бир пайтда, оддий бир суратдан айб қидириб, халқ тили билан айтганда, “тирноқ остидан кир излаш”га кирмайдими?

 ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ