Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
МЕВАСИНИ БЕРАДИ
2020-02-11 18:27:22 1134
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Умиджон Деҳқонов “Прокурор ва ёшлар” лойиҳаси доирасида ташкилланган учрашувни очар экан:
–Бу ерга сизларни қийнаётган масалаларни қонун доирасида ҳал қилишга, таклифларингизни эшитишга йиғилганмиз, –деди.
Туман прокурори ўринбосари Муҳиддин Жўрабоев:
–Бу расмий йиғилиш эмас, самимий учрашув, бугун сизларни эшитгани келдик, – деди.
Бирин-кетин сўз олган ёшлар ўз таклифларини айтишди.
–Ўрганиб кўрсам, қишлоғимизда ҳом ғиштга эҳтиёж катта экан, –деди қатортоллик 26 яшар Илҳомжон Ўринбоев. –Ускуна сотиб олишга маблағим етмаяпти. Кредит олишга ёрдам берсангизлар, –деди.
–Мусиқа ва санъат мактабида ёшлар етакчиси бўлиб ишлайман, –деди Муҳаммадюсуф Иброҳимзода.
–Ишдан бўш пайтимда боғдорчилик билан шуғулланаман. Агар боғ учун ер ажратилса, ёшларга кўчат парвариши, пайвандлаш ва бошқа юмушларни ўргатган бўлардим.
Қорасоқоллик Файзулло Рўзиматов қишлоқдаги янги маҳалла кўчаларини ёритиш, бўйича ёрдам сўради.
Прокурор ўринбосари айтилган таклифларни кўриб чиқиш бўйича Халқ банки, ер тузиш ва кадастр бўлимлари, электр таъминоти корхонаси мутасаддиларига тегишли кўрсатмалар берди.
17-мактаб ўқувчиси Зулфизар Муҳаммадиева 2019 йил 4 декабрь куни вилоят прокурори билан бўлган учрашувда билдирилган таклиф – мактабдаги қўшимча бино таъмирлаш амалга оширилгани учун миннатдорчилик билдирди.
Мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган бу учрашувда айтилган таклифлар амалга ошиб, мевасини беради.
ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ