Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ташаббусли буджет”да 2024 йилда амалга оширилган ишлар
2025-01-10 18:53:35 251
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Буджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5072-сонли, 2023 йил 10 апрелдаги “Ташаббусли буджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-117-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 30 январдаги қарорига асосан маҳаллий буджет маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш жараёнларида фуқароларнинг иштирокини янада қўллаб-қуватлаш мақсадида туманда ўтган 2024 йил мобайнида 2 та босқичли “Ташаббусли буджет” жараёнлари бўлиб ўтди. Мазкур тадбирлар учун “Фуқаролар ташаббуси” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2024 йилда жами 22 835 млн. сўм миқдордаги маблағлар йўналтирилиши назарда тутилган. “Ташаббусли буджет” дастури доирасида жамоатчилик томонидан жами 198 та лойиҳа учун қиймати 198 030,5 млн. сўмлик таклифлар келиб тушган. Шундан 7 та таклифлар мазмун-моҳияти ўхшашлиги, бир-бирини такрорлаганлиги сабабли, кўриб чиқиш жараёнида ушбу таклифлар рад этилди. Қолган таклифлардан 191 та лойиҳаларга жами 176 252, 7 млн. сўмлик таклифлар овоз бериш босқичига ўтказилган бўлиб, шундан 18 та 22 237,9 млн. сўмлик таклиф энг кўп овоз тўплаб ғолиб, деб топилди. Шундан: - Қурилиш-таъмирлашга – 11 та таклиф - Харид қилиш -7 та таклфилар. Жумладан, 1. Умумтаълим мактаблари учун - 9 та лойиҳага 10 834,3 млн. сўм; 2. Соғлиқни сақлаш муассасалари учун - 3 та лойиҳага 3 863,8 млн. сўм; 3. Ички йўлларни (пиёдалар йўлакчаси ва йўл ўтказгичлар) таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар учун –1 та лойиҳага 1 301 млн. сўм; 4. Кўча чироқларини ўрнатиш ҳамда таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар учун -1 та лойиҳага 1 360 млн. сўм; 5. Тумандаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабини таъмирлаш харажатлари учун - 1 та лойиҳага 1 360 млн. сўм; 6. Ичимлик суви ва оқава тизимини яхшилаш билан боғлиқ тадбирларни ташкил этиш учун - 1 та лойиҳага 1 360 млн. сўм; 7. Бошқа таълим муассасалари билан боғлиқ харажатлари учун - 2 та лойиҳага 2 059,9 млн. сўм маблағлар ажратилди. Ёзёвон туман ихтисослашган мактабига ўқувчи ёшларга енгиллик яратиш мақсадида, ўқувчи-ёшларни уйидан пиёда бориш узоқлиги ва совуқ кунларда болалар саломатлигини ҳисобга олиб ҳамда уларни хавфсизлигини таъминлашни инобатга олган ҳолда туман марказидан 8 км узоқлигида жойлашган ихтисослаштирилган мактабга қатнови учун 1 дона қиймати 699 973,6 минг сўмлик автобус харид қилиниб, ўқувчи-ёшларни хавфсизлиги таъминланди. Бундан ташқари: “Ташабусли буджет” маблағлари ҳисобидан Юқори Сойбўйи МФЙ ҳудудидаги 6 та кўчани 2985 метр асфальтлаштириш учун жами 1 301 864,6 минг сўм маблағ сарфланди. Жумладан: Юқори Сойбўйи МФЙ ҳудудига қарашли Сойбўйи кўчасига 484 метр, Эшмат мерган кўчасига 385 метр, Зиёкор кўчасига 479 метр, Зафар кўчасига 447 метр, Маънавият кўчасига 370 метр ҳамда Саид Султонхон кўчасига 820 метр жами бўлиб, 2 895 метр йўл қисмини асфальтлаштириш ишлари амалга оширилди. Бундан ташқари 23-мактабга спорт зал қуриш ҳамда 5 кw ли қуёш панели ўрнатиш ишларини амалга ошириш учун жами 1 360 000 минг сўм маблағ ажратилиб, қурилиш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилди. Шунингдек 27-мактаб учун “Ташаббусли буджет” маблағлари ҳисобидан 420 метр атрофни ўраш учун девор ҳамда ўқув хоналар ва каридорларни таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун жами 1 360 000 минг сўм маблағлар ажратилиб, бажарилиш лозим бўлган таъмирлаш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилди.
Туман тиббиёт бирлашмасига касалланган фуқароларга шароит ва қулайлик яратиш мақсадида, туман марказий шифонасига тиббий асбоб-ускуна ва тиббиёт жиҳозлар билан таъминлаш учун жами 1 194 435 минг сўм маблағ ажратилиб, зарур бўлган тиббий асбоб-ускуна ва тиббиёт жиҳозлар олиб келинди. Ҳозирда, қолган лойихалар бўйича бажарилиши лозим бўлган ишлар давом этмоқда.