Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“DR. XALIKOV CLINIC”ДА 50 та янги иш ўрни яратилди
2024-11-18 15:55:38 60
Президентимиз ташаббуслари билан тиббиётдаги ислоҳотлар ўз самараси беряпти. Айниқса тиббиётнинг хусусий сектори табора ривожланяпти.
Туманимиз марказида янги хусусий ,,DR.XOLIKOV CLINIK" хусусий шифохонасининг ишга тушганлиги фикрларимизнинг яққол исботидир. Ушбу тиббиёт масканининг очилишида туман ҳокими Дилшоджон Джалилов, сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
--Тажрибали врач, изланувчан тадбиркорлардан бири Шукрулло Турғунбоевга барчаларингизни номингиздан раҳмат айтамиз,--дейди туман ҳокими.--Шундай ҳозирги давр талабларига мос клиникани қуриб битказилишига бош-қош бўлди. Унинг қурилишига 10 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланган бўлса, унинг бир қисми банк кредити ҳисобидан.. Айниқса 50 дан ошиқ янги иш ўрни яратилгани муҳимдир.
Тадбирда сўзга чиққанлар клиниканинг фаолиятига омад, шу жойда фаолият бошлаётган тиббиёт мутахассисларига куч-ғайрат тилашиб, эзгу тилакларини билдирдилар.
А373--халқаро йўл бўйида жойлашган “DR. XALIKOV .CLINIC” шифохонаси 4 қаватдан иборат. У 74 ўринли бўлиб, беморлар ётиб даволанишлари учун барча шароитларга эга. УЗИ, рентген, лаборатория текширувидан тортиб 2 та замонавий операция блокларида жарроҳлик амалиётигача ўтказилиши имконияти мавжуд. Кардиолог, невролог, терапевт, ЛОР, эндокринолог, уролог, гинеколог, педиатр, офталмолог каби 10 хил йўналишда энг тажрибали врачлар, ҳамширалар хизматда бўладилар.
Юртдошларимиз учун яна фойдали жиҳатлари – Фарғона, Андижон, Тошкентга бормай, энг замонавий ускуналар, салоҳиятли тиббиёт мутахассисларидан Ёзёвоннинг ўзида сифатли шифо топишга имкони яратилади.