Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ёзёвон туманида оталиққа олинган ёшлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди
2024-10-17 15:24:11 642
Ёзёвон туманида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларни муаммолари эшитилди. Жами 40 нафардан зиёд ёшларни – ёш тадбиркорлар, ёшлар етакчилари ҳамда қатор соҳалардан ёшлар вакилларини ўзида жамлаган тадбир бўлиб ўтда.
Мажбурий ижро бюроси Ёзёвон туман бўлим бошлиғи томонидан Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган бугунги кундаги давлат сиёсати замирида ёшларга эътибор ва ғамхўрлик, уларга замонавий билим бериш ва иқтидорини ривожлантириш мужассам эканини қайд этиб, бугун ёшлар келажаги билан боғлиқ ҳар қандай вазифа бирламчи аҳамиятга эга бўлиб турганига эътибор қаратди.
Учрашув давомида қизғин савол-жавоблар форматида ёшларнинг ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича мурожаатлари, таклиф ва ғоялари тингланди, уларнинг ҳар бир фикрлари мутасаддилар томонидан алоҳида эътиборга олинди.
Бюро органлари томонидан бу борадаги ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.