Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
АТ Халқ банки Ёзёвон банк хизматлари маркази томонидан туманда аҳоли даромадларини ошириш ва тадбикорликка кўмаклашиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан МУРОЖААТИ
2024-10-10 11:45:26 606
Ассалому алайкум, Туманимиз фуқаролари!
Сайхунобод тажрибаси асосида томорқадан самарали фойдаланиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш бўйича Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 2024 йил январ-сентябрь ойларида тумандаги жами 33 та МФЙда 1013 та ўзини-ўзи банд қилган фуқароларга11 598млн.сўм имтиёзли кредитлар ажратилган бўлиб Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида имтиёзли кредит ажратиш хисобига хонадон аъзоларининг қизиқишига ва хонадонидаги шароитига қараб (чорва, иссиқхона, парранда, тикув машина ҳамда томорқа экинлари) ва бошқа хонадонида ўзини банд қилиб даромад олиши ва турмуш шароитини яхшилаш мақсадида кредитлар ажратиб берилди.
Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича ПҚ-306 - сонли қарори асосида бизнесни ривожлантириш ресурслари ҳисобидан 106 та тадбиркорлик субъектларига фаолиятни кенгайтириш, ишлаб чиқариш,хизмат кўрсатиш йўналишлари учун 9 615 млн. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.Бундан ташқарижисмоний шахсларга Ипотека,Инлюзив банк, Бизнесга биринчи қадам, микроқарз кредитлари ажратиб келинмоқда. Ушбу ажратилган кредитлар ҳамда тадбиркорлик субектлари ва фуқаролар билан банк рахбарлари учрашувларини ташкил этиш ҳамда ушбу учрашувларда келиб тушган масалаларни ҳал этиш орқалиУйчи тажрибаси асосида300 га яқин янги иш ўринларини яратишга эришилди.
Туманда аҳоли даромадларини ошириш ва тадбикорликка кўмаклашиш бўйича келгусида кенг кўламли ишларни амалга оширишни оидимизга мақсад қилиб олганмиз!