Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ёзёвон туманида 4 та тажриба асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, кичик бизнесга жалб қилиш бўйича Ёзёвон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Акрамжон Эралиевнинг МУРОЖААТИ

×

 2024-09-24 14:00:02    1045

PDF yuklash
Chop etish


Ассалому алайкум, туманимиз фуқаролари!

Муҳтарам Юртбошимиз томонидан яратиб берилган 4 та тажриба, яъни Сайхунобод, Зарбдор, Уйчи ва Ғиждувон тажрибалари янги иш ўринларини ташкил қилиш, аҳоли даромадини ошириш, томорқадан самарали фойдаланиш, маҳаллаларда драйвер лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва саноатни ривожлантиришда дастури амал бўлиб хизмат қилмоқда.

Жорий йилнинг 2-ярим йиллиги мобайнида  “Сайхунобод тажрибаси” асосида 33 та маҳаллаларда жами 662 та микролойиҳалар (қиймати 21 млрд 428 млн.сўм) амалга оширишни режалаштирган эдик.

Амалда ўтган давр мобайнида 621 та лойиҳалар (қиймати 23 млрд

678 млн.сўм) ишга тушурилди (94 %) бажарилди.

Шундан сентябрь ойида 132 та лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган бўлиб, амалда 143 та лойиҳалар (қиймати 2 млрд 648 млн.сўм) ишга тушурилди (108 %).

 “Зарбдор тажрибаси” асосида 18 та маҳаллаларда саноат, савдо, хизмат ва замонавий агротехнологиялар соҳасида жами 21 та лойиҳалар амалга ошириш режалаштирилган. Яратиладиган иш ўринлари сони 510 та.

Топшириққа асосан қиймати 27,0 млрд.сўмлик 13 та лойиҳалар шакиллантирилди. Иш ўринлари сони - 293 та.

Амалда бугунги кун холатига 14 та лойиҳалар (қиймати 48,2 млрд.сўм) ишга туширилиб, 420 та иш ўринлари яратилди.

 Ёзёвон туманида “Ғиждувон тажрибаси” асосида 6 та маҳаллаларда “тепага ўсадиган” (вертикал) саноат бинолари ташкил қилиш, бино ва иншоотларларга эҳтиёжи юқори бўлган тадбиркорлар ишлаб чиқариш қувватларини кўчириш бўйича жами 90 та лойиҳалар амалга ошириш режалаштирилган. Яратиладиган иш ўринлари сони 594 та.

Топшириққа асосан 4 та лойиҳалар шакиллантирилди. Иш ўринлари сони - 155 тага бажарилди.

 Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича “Уйчи тажрибаси” асосида

июль-декабрь (2-ярим йиллик) ойлари мобайнида банк мижозлари билан 16 та учрашувлар ўтказиш ва бунинг натижасида 1 127 та иш ўринлари яратиш белгиланган. Амалда бугунги кун ҳолатига банклар томонидан 8 та учрашувлар ўтказилиб, 627 та иш ўринлари яратилди (56%).

Жумладан, сентябрь ойида 2 та учрашув ташкил этилиб, 200 та  иш ўринлари яратилиб режага нисбатан 111 фоизга бажарилди.