Bosh sahifa
Xabar yuborish
Registratsiya
Ovoz
Kirish
O'zb
Ўзб
Рус
Eng
2023-07-20 01:16:39 227
Инсон саломатлиги ҳар нарсадан устун ҳисобланади. Соғлом бўлиш учун эса овқатланиш қоидаларига амал қилиш, истеъмолга яроқли маҳсулотларни ейиш муҳим ҳисобланади. Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлар федерацияси туман бўлими ҳамда “Марказий Фарғона” газетаси журналистларидан иборат ишчи гуруҳ туман марказида жойлашган “Деҳқон бозори”да бўлиб, у ерда сотилаётган маҳсулотларнинг сифат даражаси ўрганилди. Гўшт маҳсулотлари сотиладиган расталар ўрганилганида, илиб қўйилган гўштлар ҳимояланмаган. Пашша босиб ётибди. Дўконларнинг санитар ҳолати талаб даражасида эмас. Биламизки, пашша қўнган маҳсулот одам саломатлиги учун хавфли касалликлар келтириб чиқариши мумкин. Шунингдек қассобхоналардаги тадбиркор А.Ннинг тадбиркорлик билан шуғуланиши учун берилган гувоҳнома амал қилиш муддатига беш ой ўтиб кетганлиги аниқланди. Бозор теварак атрофи ҳам санитар талабларга асло жавоб бермайди. Турли хилдаги ахлатларнинг тўпланиб ётганига гувоҳ бўлдик. Айрим сотувчилар шундоққина ёнида аҳлат уюми ва ҳидига чидаб ўтирганини кўрсангиз ҳайрон қоласиз. Хуллас, тозалик яхши ҳолатда эмас. Камчиликлар бисёр. Бозор масъуллари Абдуҳаким Юлдашев ва лаборант Исмоилжон Бегматовдан бу ҳолатлар бўйича изоҳ сўрадик.–Бозордаги маҳсулотларни назорат қилиб бораман, – дейди И.Бегматов. – Аниқланган камчиликлардан ўзимизга хулоса қилиб олдик. Энди бундай ҳолатларни такрорламаймиз.А.Юлдашев тўпланган аҳлатларни ҳудудга бириктирилган ходимига топшириқ берди. Ахлатлар олинди. Кўз олдимизда бозорчадаги айрим тадбиркорларга қассобхонасининг моғор биосиб ётган ойнасини артиб қўйишини такрор айтилишига қарамай, парво ҳам қилишмади?! Нега бозор масъуллари шу кунгача бепарволик билан қараб келаяпти, бундай ҳолат қачонгача давом этади?
Маъмурахон УМАРОВА,
Шавкатжон САИДОВ,
Мавлудахон МАЪМУРОВА.
Раҳматилло ШОДМОНОВ,
ишчи гуруҳ аъзолари.