Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЁШ ШОИРНИНГ БИРИНЧИ ШЕЪРИЙ ТЎПЛАМИ БОСМАГА ТАЙЁРЛАНМОҚДА

×

 2023-05-22 17:43:25    186

PDF yuklash
Chop etish


Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов Иттифоқ МФЙдаги қизил тоифага кирувчи ёшлар ҳаётини ўрганиш жараёнида Аҳмадали Турсуналиевлар хонадонида ҳам бўлганди. Аҳмадали 7-мактабнинг 11-синф ўқувчиси. Йўл-транспорт ҳодисаси туфайли шикастланган боис уй мактабида таълим олади. Шеърлар ёзади. Ёш шоир туман ҳокимидан шеърий китобини чиқариш мақсади борлигини айтади. Ҳоким ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбарига ёш шоир китоби бўйича шуғулланиб, ижобий ҳал қилиш топшириғини беради. 
   Аҳмадалининг шеърлари “Марказий Фарғона” газетасида чоп этилган. Таҳририят ходимлари ва Ёзёвон ижодий муҳити гуруҳи аъзолари  Аҳмадали китоби устида ишлашяпти. 
    Аҳмадалининг оила-аъзолари, устозлари, шеърларини босмага тайёрлашда яқиндан ёрдам бераётган  Ўзбекистон Журналистлар  уюшмаси аъзоси Алишер Тошқулов билан суҳбатлашдик. У ўқиган таълим даргоҳида бўлиб, ўқитувчилари ва синфдошлари билан қизиқарли учрашув гувоҳига айландик.
Учрашув ва суҳбатлар давомида барча бирдек шоирнинг яхши ҳислатлари, ижоди, билими ҳақида яхши фикрлар билдиришди. Ота-онаси бу ишларга кўмакдош бўлаётганларни дуо қилишди.
  Маълумот ўрнида ёш шоирнинг илк шеърий тўплами “Эрта келган кўклам” номи остида босмага тайёрланмоқда. Китоб туман ҳокимлиги,  ,,Марказий Фарғона" газетаси таҳририяти ёрдами билан тез орада босмадан чиқади.
Раҳматилло ШОДМОНОВ.