Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ПАЙШАНБА – ПРОФИЛАКТИКА КУНИ
2023-05-19 12:41:04 368
ТАНҚИДИЙ-ТАҲЛИЛИЙ РУҲДА
Профилактика куни муносабати билан ўтган йиғилишда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, маҳалла бешлиги, ташкилот-корхона раҳбарлари ҳозир бўлдилар. Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов 25 май куни мактабларда ўтадиган сўнгги қўнғироқ тадбири Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги кўрсатмаси асосида қатъий ўтказилишини айтди. Яъни вазирлик кўрсатмасига асосан:умумий ўрта таълим муассасаларида «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари 2023 йил 25 май куни соат 8:00 дан 9:00 га қадар «Илмни қадрланг, илмга интилинг!» шиори остида ташкил этилади;тадбирга мактабдаги ўқувчилар сонидан келиб чиққан ҳолда фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилади;маҳалла фаоллари, ота-оналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари билан ҳамкорликда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш ва бошқа зарур чораларни кўриш таъминланади;Шунингдек, тадбир давомида:мактаб ҳаётида фаол иштирок этаётган, шунингдек, одоб-ахлоқи, интилувчанлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она», «Аълочи ўқувчи отаси», «Билимли қиз онаси» каби номинациялари бўйича ташаккурномалар берилади;2022-2023-ўқув йили давомида намунали хулқ ва аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар тақдирланади;фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, касаба уюшмаси, маҳалла ва ҳамкор ташкилотлар, шунингдек, ўрнак бўладиган мактабнинг собиқ битирувчилари таклиф этилади.2022-2023-ўқув йилини якунлаш ва «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказиш давомида қуйидагилар таъқиқланади:«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестасияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул маблағларини йиғиш;умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда ўқитувчиларга битирувчилар томонидан турли қимматбаҳо совғалар тақдим этиш, қўшимча турли тантанали тадбирларни ўтказиш, енгил автомашиналарда сайр ташкил этиш.Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимдаги барча ходимлар, ота-оналар ҳамда кенг жамоатчилик вакилларидан жорий ўқув йилини якунлаш ва «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказишда мазкур тавсияларга амал қилишларини сўралади.– Ўтган йили 4-мактаб ўқувчиси билан боғлиқ фожеа барчага сабоқ бўлиши керак, – деди ҳоким. Шунингдек, ҳоким қуёш панеллари ўрнатиш бўйича таҳлил қилиб, ДСИ, маҳалла бешлигининг бу масалада тарғибот олиб зўр бораётганликларини танқид қилди.Дўстлик МФЙ раиси Фарход Орипов уйига 3 КВ ли қуёш панели ўрнатиб, унинг фойдали томонлари билан ўртоқлашди.Туман ҳокими биринчи ўринбосари Акрамжон Эралиев қуёш панели ўрнатиш бўйича платформа ишга тушганлиги, 20 йилга кредит, субсидия ажратиш, ортиқча энергияни давлат минг сўмдан сотиб олиш йўлга қўйилгани ҳақида йиғилиш иштирокчиларига маълумот берди. Туман ИИБ бошлиғи Дониёр Раҳмонов сўнгги қўнғироқ куни хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш ҳақида гапириб, 11-синф ўқувчиларига автотранспорт воситаларини бермасликни уқтирди. Чойхона, кафе эгаларини шу куни битирувчилар иштирокида зиёфат ўтказмаслик бўйича олдиндан огоҳлантириш лозимлигини айтди. Туман прокурори Илҳомжон Ходжаев жойларда ўтказилаётган жиноят муҳокамаси номига бўлмаслиги, унда фаоллар, тарафлар албатта иштирок этишини таъкидлади. Гулистон, Мустаҳкам дўстлик, Сойбўйи МФЙ раислари фаолиятига танқидий баҳо берди. Туман ҳокими танқидий-таҳлилий ўтган йиғилишга якун ясар экан, тартиб-интизом бўйича эътирозлар билдирди. Хусусан, маҳаллалардаги бешлик ходимлари орасида интизомга риоя қилмаётганларга орамизда ўрин йўқлигини айтди. Туман электр таъминоти корхонаси раҳбарига ишда бурилиш ясамаса чора кўрилишини таъкидлади.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ