Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЁЗЁВОН НАМУНАЛИ ТУМАНГА АЙЛАНАДИ

×

 2023-05-04 17:28:49    255

PDF yuklash
Chop etish


Ёзёвон туманида кейинги пайтларда амалга оширилаётган ижобий ишлардан барча юртдошларимиз хурсанд.       Президентимиз топшириғига асосан  Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров бошчилигида Ёзёвон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш  бўйича пойтахт-Тошкент шаҳри, вилоятдан келган нуфузли ишчи гуруҳи аъзолари иш олиб боряпти.      Туман ҳокимлиги мажлислар залида ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида йиғилиш бўлди. 
     Йиғилишда Ўзбекистон иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари – Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори Мирзоҳид Убайдуллаев сўзга чиқиб,  Ёзёвон туманининг ривожлантириш имкониятлари ҳақида гапирди. Шунингдек нотиқ инфратузилма, саноат, туризм, бозорлар, истироҳат боғи, урбанизация, мастер-режа, ижтимоий соҳа, обод ва хавфсиз маҳалла йўналишлари бўйича амалга ошириладиган ишлар ва уларга масъулларни бириктирди.       Ўзбекистон иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари Жамшид Абруев лойиҳалар амалга ошиб, Ёзёвон тумани республикада намунали маскан бўлишига эътибор қаратиб, таклиф ва ғоялар қанча кўп бўлса, яхши эканини айтди.      Йиғилишда вилоят ҳокими ўринбосарлари  Хожиқўзижон Исақов,  Алибек Турсунов иштирок этдилар.      Ишчи гуруҳ аъзолари жойларда бўлишиб, лойиҳалар бўйича таклифларни ўрганиб, қизғин иш олиб боришяпти. 

    Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.