Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман ҳокими топшириғига асосан
2023-05-02 16:24:53 233
БУРУҒЛАШ ИШЛАРИ ЯКУНЛАНДИ,
15 кунда 200 та хонадонга ичимлик суви етиб боради
Мустаҳкам Дўстлик МФЙда ўтган йил сентябрь ойларида тоза ичимлик суви чиқариш учун ишлар бошланган эди. Орадан салкам тўққиз ой ўтсада, бу иш охирига етказилмаётгани туман ҳокими ҳузурида бўлган йиғилишда танқид қилиниб, ўрганиш топшириғи берилганди.
Ўрганиш давомида буруғлаш ишлари якунига етгани маълум бўлди. 300 метр чуқурликдан тоза ичимлик суви чиқа бошлади. Ҳозирда сув чиқариш учун қувур қоқиш ишлари бошланди.
-- Қувурларни чуқурга тиклаш ишлари тез кунларда якунланади, -- дейди капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати ДУК техник назоратчиси Муродил Исроилов. -- 25 метр куб ҳажмдаги сув минораси тикланиб, атрофи ўралади. Аҳоли кўчаларига тармоқлар тортиб бўлинган. Май ойи ўрталарига бориб, хонадонларга сув етиб боради.
-- 9 км тоза ичимлик суви тармоғи тортилиши билан 200 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланишига эришилади, -- дейди МФЙ раиси Фахриддин Умаров. -- Ичимлик сувининг кечикиши қолган ишларимизга ҳам тўсиқ бўлаётган эди. Бу муаммо ҳал этилгач, кўчаларимиздаги шағаллаштириш, асфальтлаштириш ишлари ҳам бошланади.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ