Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
«ОБОД ҚИШЛОҚ» ДАСТУРИ АСОСИДА
2023-04-29 16:37:33 199
Юқори маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 22-давлат мактабгача таълим ташкилотининг биноси «Обод қишлоқ» дастурига асосан мукаммал реконструкциядан чиқди.
Бино реконструкциясига 2 миллиард 400 миллион сўм маблағ сарфланди. Ташкилот биноси 1987 йилларда қурилган бўлиб, анчагина нураб қолганди. « Кристалл» МЧЖ қурувчилари томонидан 120 ўринли бу бино фойдаланишига топширилди. Шунинг билан бирга барча машғулот хоналари ва ётоқхоналар замонавий мебеллар билан жиҳозланди. Бундан ташқари қўшимча 60 ўринли янги ошхона биноси ҳам қуриб битказилди.
Бино топширилишида туман ҳокими Дилшоджон Джалилов, сектор раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Ҳоким «Обод қишлоқ» дастури асосида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб, маҳалла аҳлини ташкилотнинг янги биноси билан қутлади.
Меҳмонлар янги бинода болажонларга яратилган шароитлар билан танишдилар. Барча шароитларга эга замонавий қилиб жиҳозланган бино барчага ёқди.
Нуронийлар бу бинода тарбияланган ўғил-қизларимиз орасидан олиму фузалолар, эл корига ярайдиган фарзандлар етишиб чиқишини тилаб, дуолар қилишди.
Маҳмуджон ОЛИМОВЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ