Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Туман кенгаши сессияси

×

 2023-04-27 18:15:04    188

PDF yuklash
Chop etish


МАСЪУЛЛАР АХБОРОТ БЕРИШДИ


Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Ёзёвон тумани кенгашининг навбатдаги етмиш учинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияни туман ҳокими, кенгаши раиси Дилшоджон Джалилов очди ва олиб борди.
Сессия ишида ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, МФЙ раислари, ташкилот, муассасалар раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Кенгаш раиси иштирокчиларни сессия кун тартибига киритилган масалалар билан таништирди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан тўртта сектор раҳбарлари туман ҳокими Д.Джалилов, туман прокурори И.Ходжаев, ИИБ бошлиғи Д.Раҳмонов, ДСИ бошлиғи А.Ахуновнинг “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, “Маҳаллабай ва фуқаробай” ишлаш тизими орқали “Темир”, “Аёллар”, “Ёшлар дафтари”дан чиқариш, бунда айниқса, аҳоли шу жумладан хотин-қизлар, ёшларни, бандлигини таъминлаш, ҳудудларни инфратузилмалари яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ишларни кучайтириш юзасидан 2023 йил I ярим йиллигига мўлжалланган “Йўл харитаси”нинг I чорак ижроси юзасидан” ахборотлари тингланди.Шунингдек,  иқтисодиёт ва молия бўлими мудири С.Мирзаевнинг “2023 йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни танлаб олиш ва “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”дан мазкур тадбирларга маблағлар ажратиш тўғрисида” ахборот берди.
Сессия кун тартибидаги масалалар депутатлар томонидан тасдиқланди.
Сессия туман ҳокимлигининг фейсбук саҳифаси орқали тўғридан-тўғри онлайн узатилди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ