Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ХОНОБОД ҚАБРИСТОНИГА ЕР АЖРАТИЛДИ
2023-04-20 11:31:34 212
Республика ишчи гуруҳи туманимизда бўлиб, аҳоли вакиллари билан учрашганида, хонободликлар қабристон учун ер ажратиш масаласини қўйишганди. Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев Хонобод қишлоғига келиб, оқсоқоллар билан учрашди. Президент топшириғи билан қабристон учун ер ажратилганини айтиб, шахсан ўзи чегарани белгилаш қозиғини қоқишга бош бўлганди. Ўзбекистон Президенти томонидан 2023 йил 28 мартда ,, Айрим инфратузилма ва ижтимоий объектлар қурилиши учун қишлоқ хўжалигига мўжалланган ер участкаларини ер фондини ўзгартириш тўғрисида"ги фармойиши асосан 18 апрель куни вилоят ҳокимининг Хонобод МФЙдаги ,, Фар Қоракўл" фермер хўжалигининг 389к-контуридан қабристон учун 5 гектар ер ажратиш тўғрисидаги фармойиши қабул қилинди. Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов Хонободда бўлиб, аҳоли вакилларига Президентимиз фармойишини ўқиб берди. Халқ бу хушхабарни хурсандчилик билан кутиб олиб, юртбошимизни дуолар қилишди. Ҳоким ажратилган майдон атрофини ўраш, ҳудудни ободонлаштириш бўйича нуронийлар билан маслаҳатлашиб, зарур топшириқларни берди.
Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.