Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ТУМАНИМИЗ АЁЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВЛАР БЎЛИБ ЎТДИ
2023-04-12 16:14:34 211
30 апрель – муҳим сиёсий жараён, Ўзбекистон Республикасининг янгиланаётган Конституцияси лойиҳаси учун умумхалқ референдум бўлиб ўтади. Биз, албатта, Юртимиз келажагига бефарқ бўлмай ушбу жараёнда фаол иштирок этамиз.
Туманимиз бўйлаб турли жойларда республика ишчи гуруҳи аъзолари билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда.
Бугун 28-болалар мусиқа ва санъат мактаби, 15-, 24-ДМТТда “Аёлни эъзозлаган юрт”, “Янги Конституция – халқ дардига қулоқ солувчи давлат асоси” шиорлари остида республика ишчи гуруҳи аъзолари М.Қаҳҳорова, С.Абдураҳмонова, Г.Асқарова хотин-қизлар билан учрашиб, дилдан суҳбатлашдилар.
Тадбирларда сўзга чиққанлар янгиланаётган Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида гапириб ўтдилар. Шунингдек аёлларнинг ҳуқуқлари Конституцияда мустаҳкамланаётганлигини таъкидладилар. Барчага ҳуқуқий онгни ривожланиши ҳаётимиз давомида фойдалилиги тушунтирилди. Учрашувларда оилавий ажримларнинг олдини олиш, хотин-қизларни ижтимоий фаолликларини, маънавияти ва маърифатини янада оширишга қаратилган давра суҳбатлари бўлиб ўтди. Айниқса, меҳмон Г.Асқарова ва шоира Ў.Солиева шеърлари барчага бирдек манзур бўлди.
Учрашувда туман маданият бўлимининг бадиий ҳаваскорлари ижросидаги куй-қўшиқларга 24-ДМТТ болажонларининг рақслари файз киритди. Йиғилган хотин-қизлар маза қилиб қўшиқ эшитдилар, рақсга тушдилар.
Республика ишчи гуруҳи аъзоларига туман хотин-қизлар бўлими, Маънавият-маърифат маркази туман бўлинмаси, ХТБ, ИИБ вакиллари ҳамроҳлик қилдилар.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ