Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Тарғибот тадбири
2023-04-03 15:55:22 198
Ёзёвон 1- касб-ҳунар мактабида “Конституциявий ислоҳотлар – манфаатимиз пойдевори” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Конституция лойиҳасига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар муҳокамасига бағишланган тарғибот тадбири ташкил этилди. Тадбирда 405 нафар ўқувчилар, 40 нафар ота-оналар иштирок этдилар. Касб-ҳунар мактаби директори М.Отажонов ва таргиботчи Х.Қўлдашев тадбир иштирокчиларига янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси ҳақида атрофлича тушунча берар экан, конституциявий ислоҳотлар – ҳаётий зарурат эканлигини алоҳида урғуладилар.
Тадбир давомида таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолатини янада такомиллаштириш борасида янги Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан тушунтиришлар берилди. Бу янгиланиш ва ислоҳотлар халқ манфаатига хизмат қилиши таъкидланди.