Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ўзбекистон-ижтимоий давлат, деб белгиланмоқда!

×

 2023-03-28 15:30:02    204

PDF yuklash
Chop etish


Янги таҳрирдаги Конститутция Ўзбекистон жамиятининг ривожланишидан келиб чиқаётган ҳаётий зарурат бўлиб, бу иш мамлакат, миллат ва халқ сифатида кейинги қадамларимизни аниқлаб олишимиз учун ғоят аҳамиятли масала, адолатли жамият қуриш йўлидаги улкан қадамдир.
   Туман ҳокимлиги катта мажлислар залида сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ташкилот, муассаса раҳбарлари, МФЙ раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ҳамда  хотин-қизлар фаоллари иштирокида  30 апрель куни ўтказиладиган Умумхалқ референдуми ҳамда янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг мазмун-моҳияти тарғиботи бўйича семинар ўтказилди. 
Тадбирни туман ҳокими Дилшоджон Джалилов олиб борди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати  Жаҳонгир Мамажонов,  туман адлия бўлими мудири Зуҳриддин Бўтабоев сўзга чиқишиб, референдум нима, Конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, Конституция янгиланишига сезилган зарурат каби муҳим масалалар юзасидан тушунчалар бердилар.