Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА
2023-03-25 15:44:11 216
Сўнги йилларда Ёзёвон вилоятимизнинг ҳар томонлама энг ривожланаётган туманлари қаторида эътироф этсак арзийди.Биргина электр таъминотини олсак! Бугунги кунда туманда 21635 та аҳоли, 2157 улгуржи истеъмолчилари мавжуд.
Мазкур истеъмолчиларга 305 дона турли қувватдаги трансформатор пунктлари ҳамда 973 км узунликдаги 0,4-10 кВли электр узатиш тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берилади. Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-408- қарорига асосан, Мустахкам дўстлик ҳамда Сувлиариқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш ишлари бошлаб юборилган.
Лойиҳага кўра, Мустаҳкам дўстлик маҳалласига 1,4 км узунликдаги янги электр узатиш кабел тармоғини қуриш, 1 дона янги трансформатор пунктини ўрнатиш, Сувлиариқ маҳалласига эса, 2,6 км узунликдаги янги электр узатиш кабел тармоғини қуриш, 1 дона янги трансформатор пунктини ўрнатиш ишлари режалаштирилган. Бунинг учун ҳудуддаги умумий 120 дан ортиқ янги темир-бетон таянчлари ўрнатилиб, янги кабел тармоғини тортиш ишлари бажарилмоқда.
Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.