Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЁШЛАР ХАТЛОВИ ДОЛЗАРБ МАСАЛА
×
2022-11-17 17:05:50 248
Президентимиз ташаббуси билан яратилган тизим асосида маҳаллаларда фаолият юритаётган бешлик хатлов ишларини олиб бормоқдалар. Хатлов давомида аниқланган муаммоларни қайд этиш, уларни ижобий ҳал қилиш таклифларини тайёрлаш, тавсия бериш ишлари белгиланган режадагидек бажариляпти. Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Дилшоджон Джалилов жойларда бўлиб, хатлов давомида маҳалла ходимлари билан хонадонларда бўляпти. Бугун ҳоким Тошҳовуз маҳалла фуқаролар йиғинида олиб борилаётган уйма-уй ёшлар хатлови жараёнлари билан танишди. Тошҳовуз маҳалласида лимончилик, аррачилик, мебелсозлик драйвер соҳалар ҳисобланади. Туман раҳбари хонадонларда бўлган чоғида оилаларнинг катта-кичиклари билан юзма-юз суҳбатлашди, уларнинг фаолиятлари билан танишди. Туман ҳокими халқ талаб-истаги асосида Ёзёвонсой устига қурилиши бошланаётган кўприкни бориб кўрди. Марғилон-Улуғнор йўлининг Тошҳовуз маҳалласи билан боғловчи йўлга светофор ўрнатиш бўйича тушган мурожаатни жойига бориб ўрганди. Юзма-юз суҳбатларда тушган барча мурожаатлар дафтарларга қайд қилиб, ижрога қаратиш чоралари белгиланяпти. Ёшлар хатлови қизғин давом этяпти. Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.