Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЭКОЛОГИЯ СОФЛИГИ-ДОЛЗАРБ

×

 2022-09-14 21:25:47    276

PDF yuklash
Chop etish


Табиатни асраш, унинг софлигини таъминлаш бутун дунёда бугунги куннинг муҳим вазифаси бўлиб турибди. Ўн минглаб гектар ўрмон ёнғинлари, сув тошқинлари, инсониятни таназзулга олиб борувчи қирғин қуроллар синовлари Ер сайёрасида экологик вазиятни танг аҳволга солиб қўймоқда.   Шукрлар бўлсинки, Ўзбекистонда, унинг бир бўлаги бўлган туманимизда экологик вазият тобора ижобий бўлиб бормоқда. 
  - Бизда йирик саноат корхоналари йўқ, шу боисдан атроф-муҳит софлиги бўйича  ташвишланарли ҳолат учрамайди,-дейди туман экология бўлими давлат инспектори Ихтиёр Турдиматов.- Бу дегани барча ишларимиз зўр кетяпти, дегани эмас. Оддий мисол, туманнинг марказий кўчасига аҳлат ташлаш учун махсус контейнерлар ўрнатиш бўйича Ободонлаштириш бошқармасига хатлар чиқарилган. Кўп бор огоҳлантирилганига қарамай, ҳамон бу пайсалга солиб келиняпти. Аслида бундай контейнерларни барча ташкилот, корхоналар ҳудудига қўйилиши шарт. Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 767- қарори ҳам бор. Қарорга асосан, туман халқ таълими бўлимининг барча мактаблари раҳбарларига, мактабгача таълим ташкилотларига, тиббиёт бирлашмасининг жойлардаги муассасалари бошлиқларига контейнерлар ўрнатиш бўйича мажбурий кўрсатмалар чиқарилган. Ҳозирча натижа йўқ. 
-Туманда "Яшил майдон" ҳосил қилиш бўйича ижобий ишлар амалга оширилди,-дейди бўлим давлат инспектори Ҳамиджон Эрматов.-Баҳорда туманимизда 590 минг туп турли дарахтлар экилди. Шундан 586 таси платформага жойлаштирилди. Экилган дарахтлар назорати давомида  тиббиёт бирлашмаси, йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси, ободонлаштириш бошқармаси кабиларда бепарволик оқибатида дарахтларга шикаст етиши, қаровсизликдан қуриб қолиши бўйича хатлар чиқарилди. Огоҳлантирилиб, жарима қилинди.Бугунги кунда туман ҳокими фармойишига асосан Ёзёвонсой ҳудудларида хатлов ўтказилиб, кўкаламзорлаштириш учун аҳолига ижарага берилмоқда. Бу ҳудудда қурилиш қилиш тақиқланади. Қақат дарахтлар экиб, обод қилинади. Албатта, бу жараён туманимизда экологик софликни таъминлашга замин бўлиб хизмат қилади. 
  Исҳоқжон КАРИМОВ.
Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.