Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Туман ҳокимининг қабули

×

 2022-08-08 11:23:14    325

PDF yuklash
Chop etish


ҲЕЧ БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ


Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов Ижодкор маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биносида фуқаролар мурожаатлари бўйича қабул ўтказди.
Қабулга нафақат Ижодкор балки, Қатортол, Юқори Сойбўйи, Қоратепа, Қорасоқол, Тошҳовуз маҳаллаларидан ҳам аҳоли вакиллари ташриф буюришди.
Қабулда 20 дан ортиқ фуқаронинг электр-энергияси, кўчаларни шағаллаштириш, асфальтлаш, ичимлик суви, уй-жой кадастри, бетон таянчлар ўрнатиш, моддий ёрдам, деҳқон хўжалиги ташкиллаш, МТТ қуриш, ишга жойлашиш, тикув машинаси учун субсидия, чорвачиликни ривожлантириш учун кредит каби масалалари кўриб чиқилди.
Ижодкор МФЙдан Бойиш Асқаров томонидан йўлланган маҳалла дренаж насосининг электр-энергиясидан 2,5 млн. сўм қарздорлиги ҳомийлик асосида “Раҳимжон” фермер хўжалиги раҳбари томонидан  тўлаб бериладиган бўлди.
Номонжон Асқаров, Озодахон Холматова, Маҳсутали Нурматов кўчаларни асфальтлаш кераклигини айтишди. Бу масалада фуқаролар “очиқ бюджет” ахборот порталида ташаббус кўрсатиб, ғолиб бўлсалар, масала ҳал этилиши тушунтирилди.
Соҳиба Маҳкамова ҳамда Ирода Ғофурованинг ишга жойлашиш бўйича мурожаатлари туман АБКМ раҳбари У.Нисбатхонов зиммасига юкланди.
Дилноза Мамарасулова ва Нигора Холматова қўйларни кўпайтириш мақсадида кредит сўрадилар. Бу масалалар бўйича ҳоким ёрдамчиси Алишер Муҳаммаджонов, халқ банк туман филиали бошқарувчиси М.Муродовга топшириқ берилди.
Қабулда ҳар бир мурожаат ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари, иштирокида қонун доирасида кўриб чиқилиб, ҳал этилиши мумкин бўлганларига амалий ечимлар белгиланди. Айрим мурожаатлар бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди. 
Туман ҳокими ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмаслигини, назоратда эканлигини таъкидлади.


ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ