Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастури амалда
2021-08-04 16:52:02 606
ХОНОБОД “ОБОД ҚИШЛОҚ” ДАСТУРИ АСОСИДА ОБОД БЎЛМОҚДА
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида тумандаги Хонобод маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам кенг кўламли қурилиш-ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Дастур доирасида Хонобод маҳалла фуқаролар йиғинида ички йўлларни таъмирлаш, электр таъминотини яхшилаш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.
Дастур асосида маҳалла фуқаролар йиғинидаги қарийб 4,4 км. ички йўллар шағаллаштирилиб, 3,3 км. йўлларни асфалтлаштириш бўйича лойиха-смета ҳужжатлари тайёрланиб, ҳозирда Юксалиш, ибн Сино, Б.Марғилоний, ал-Фарғоний, Соҳибкор кўчаларида 2,7 км. асфальтлаш ишлари амалга оширилди.
Мавжуд электр узатиш тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш мақсадида электр тармоқлари корхонаси томонидан МФЙда 2,7 км. 0,4 кВли электр узатиш тармоғи тортилди. А.Қодирий кўчасига 1 та қуввати 250 КвА бўлган ТП, А.Қодирий, Чўлпон, К.Беҳзод кўчаларига 93 та темир бетон таянчлар ўрнатиш ишлари амалга оширилди.
Бундан ташқари, мазкур маҳалла фуқаролар йиғинида мавжуд электр қурилмаларини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.
Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида Хонобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида "Фарғона сув таъминоти" МЧЖ томонидан 7,5 км. ичимлик сув тармоқларини тортиш ва сиғими 25 метр/куб бўлган ичимлик сув минорасини ўрнатиш ишлари амалга оширилиб, 2 дона ичимлик сув иншоотини қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Хонобод МФЙда ушбу ишлар якунлангач, 596 дан зиёд хонадондаги 3500 нафар фуқаронинг ичимлик суви билан боғлиқ муаммоси ўз ечимини топиши кутилмоқда.
Ҳудудларда ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Раҳматилло ШОДМОНОВ.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ