Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


СОЛИҚЧИ – ТАДБИРКОРГА КЎМАКЧИ

×

 2021-07-23 17:20:46    507

PDF yuklash
Chop etish


“Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тамойили бугунги кунда давлат солиқ идоралари фаолиятидаги асосий йўналишга айланиб бормоқда.Чорвачилик билан шуғулланиб келаётган тумандаги “И-Икром ота” фермер хўжалигини фаолиятида, солиқ ва бухгалтерия ҳисоботларини юритиш ҳамда солиқ имтиёзларидан фойдаланиш юзасидан, шунингдек, жорий йилнинг июль ойида қўшилган қиймат солиғидан ҳосил бўлган 123 млн. сўмлик ортиқча тўловни фермер хўжалигининг ҳисоб рақамига қайтарилишида Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси ҳамда туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари яқиндан амалий ёрдам берди.– 2000 йилдан буён чорвачилик билан шуғулланиб келмоқдаман, – дейди фермер хўжалиги раҳбари Исмоилов Анваржон. – Чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалигимизни қўшилган қиймат солиғи маблағларини қайтариш ҳисобига наслдор чорва молларини сотиб олишда вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳамда туман солиқ инспекцияси ходимларини ҳиссаси катта бўлди. Солиқ имтиёзлари ҳақида тушунчага эга бўлдим. Нима савол туғилса ёки тушунмовчилик бўлса телефон орқали солиқ идорасига мурожаат қилиб, саволимга ижобий жавоб оляпман.Туман давлат солиқ инспекцияси ҳар бир хўжалик юритувчи субъектларнинг муаммоларини ўрганиб, ечими бўйича маслаҳат бермоқда. Мақсад тадбиркорга кўмак бериб, тадбиркорларнинг иши юришиб, даромад кўпайтиришларида кўмак бериш, солиқ базасини кенгайтириб, бюджетга тушумлар кўпайишига ҳисса қўшишдир.

Х.ХОЛМАТХОНОВ,

туман ДСИ тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбаси бошлиғи. 

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ