Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ТУМАН ҲОКИМИ 4-СЕКТОР МФЙЛАРИДА

×

 2021-07-17 09:57:29    551

PDF yuklash
Chop etish


Ёзёвон тумани ҳокими Д.Джалилов масъуллар билан биргаликда 4-сектордаги Сувлиариқ, Сойёни, Хонобод, Ёшлик, Баҳор, Ёзёвон, Тегирмонбоши, Наврўз МФЙларига ташриф буюриб, мавжуд камчиликларни ўрганди.

Туман ҳокими МФЙ биноларини таъмирланганлик ҳолати, ходимлар учун яратилган шароитлар ва уларга ажратилган хоналарнинг жиҳозланганлиги билан танишди. МФЙ раислари билан бирма-бир сухбатлашиб, маҳалладаги мавжуд муаммоларни тинглади.

Туман раҳбарига раислар томонидан билдирилган МФЙ идорасини таъмирлаш, ходимларга алоҳида хона ажратиш ва компьютер жамламаси билан таъминлаш, МФЙ биносига ер ажратилишида низоли ҳолатларга қонуний баҳо бериш ва шу каби мурожаатлар йўлланди.

Шунингдек, туман ҳокими давлат шерикчилик асосида қуриб-битказилаётган Ёшлик, Баҳор, Ёзёвон МФЙ биноларида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Маҳалла биносини қураётган ташаббускор тадбиркорлар билан учрашиб, сухбатлашиб, бино қурилиш ишларини низомда белгиланган асосда муддатида топшириш ва шартнома шартларини тўлиқ бажаришлари кераклигини таъкидлади.

Туман ҳокимининг маҳалларга ташрифида мавжуд барча камчиликлар жойида масъулларга ижро учун йўналтирилди, муддат белгиланиб, топшириқлар берилди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ