Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ТАНҚИДИЙ БАҲО БЕРИЛДИ

×

 2021-06-19 10:15:12    577

PDF yuklash
Chop etish


Туманимизда иккиламчи шартнома асосида 18 минг 528 нафар “Ёшлар, аёллар, темир” дафтарларидаги ҳамда расмий ишсиз  фуқароларга ер ажратилиши белгиланган.Бунда секторлар кесимида оладиган бўлсак 1-секторда 4290, 2-секторда 3560, 3-секторда 5622, 4-секторда 5056 нафар фуқарога тўғри келади.18 июнь ҳолатига, 1-секторда 904, 2-секторда 898, 3-секторда 1237, 4-секторда 936 нафар фуқарога ер ажратилган.Шу кунгача туман бўйича жами 3975 нафар фуқарога иккиламчи шартнома асосида ер ажратилган. 33 та МФЙдан фақатгина Янгибўстон МФЙда режа бўйича 164 нафар фуқарога ер ажратилиши белгиланган бўлса, қўшимча 59 нафар фуқарога ер ажратилиб, 233 нафарга етиб, режа бажарилган.Қолган МФЙларда ҳам ғалладан бўшаган ерлар пешма-пеш ишсиз, талабгор фуқароларга иккиламчи шартнома асосида ажратилмоқда. Лекин талаб даражасида эмас.Штаб йиғилишида туман ҳокими Д.Джалилов сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, фермер хўжаликларига бириктирилган вакиллар, штаб аъзоларининг ер ажратиш, шудгорлаш, экин экиш бўйича ишларига танқидий баҳо берди. –Вақт кутиб турмайди, – деди ҳоким. – Экилган экин кун санайди. Шундай экан бу ишга жиддий, масъулият билан қараш керак.


ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ