Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Туман ҳокими табриги

×

 2021-05-08 17:11:09    546

PDF yuklash
Chop etish


БАЙРАМИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН!


Туман ҳокими

Д.ДЖАЛИЛОВ.


 Қадрли юртдошлар! Халқимиз қадим-қадимдан ўз аждодларини муносиб хотирлаб, уларга ҳурмат ва эътибор қаратиб келган. Бу борада муҳтарам юртбошимизнинг “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ҳам бунинг ёрқин мисолидир.Ўша машъум иккинчи жаҳон урушида 912 нафар ёзёвонликлар қатнашиб, улардан 431 нафари  Ватан ҳимояси йўлида қурбон бўлишган. 206 нафари эса бедарак йўқолган. Уйига қайтган 275 нафар жангчининг 12 нафари 1-, 102 нафари 2-, 10 нафари эса 3-гуруҳ ногиронлари эди.  Ушбу тирик афсоналар йил сайин орамиздан сийраклашиб боришяпти. 2010 йили Ёзёвонда 10 нафар уруш фахрийлари билан байрамни нишонлагандик. 2015 йилга келиб, улар 5 нафар қолишганди. 2021 йилда эса, Тараққиёт МФЙда яшовчи Маҳмуджон ота Тешабоев туманимиздаги ягона уруш қатнашчиси бўлиб қолмоқда. Маҳмуджон ота билан жанг майдонларида бир сафда хизмат қилган Иброҳимжон Охунов, Ҳайдарали Қўзибоев, Маъмиржон Маҳмудов, Шермат Қурбонов бу рўйхатни кўплаб давом эттириш мумкин. Ушбу инсонлар нафақат жанг майдонида кўрсатган жасоратлари, балки Ёзёвон туманининг бугунги кундаги гуллаб-яшнашига ҳам катта ҳисса қўшгани билан хам қадрлидир. Бундай ёши улуғ, табаррук қарияларимизнинг ҳолидан хабар олиб туриш ёш авлод зиммасидаги ҳам қарз ва фарз демакдир. Ёзёвонлик қадрдонлар!Хотира ва қадрлаш ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги билан самимий табриклайман. Юртимизга кўз тегмасин.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ