Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИНИНГ “МАҲАЛЛАБАЙ” ИШЛАШ ТИЗИМИНИНГ САМАРАСИ

×

 2021-04-14 17:55:15    658

PDF yuklash
Chop etish


Тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги оилавий поликлиникаларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 25 февралдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни”маҳаллабай”ташкил қилиш чоралари тўғрисида”ги буйруғини ижросини таъминлаш учун қуйидаги вазифалар белгилаб олинди.1. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг маҳаллалар кесимида олиб бориш;2. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишга ”маҳаллабай” ёндашувидан асосий мақсад аҳолига тиббий-санитария ёрдами кўрсатишда манзилли ва мақсадли режаларини белгилаш ҳамда уларнинг ижроси самарадорлигини аниқ ва объектив баҳолашдир; 3. Ҳар бир туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари ўз тасарруфидаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида қуйидаги вазифалар бажарилишини таъминлайди:а) Маҳалла тиббий бригадалар(МТБ)фаолияти шакллантирилган:маҳалланинг аҳоли сонидан келиб чиқиб, ҳар 2000 аҳолига бир оилавий шифокор(ОШ) ҳисобидан МТБ таркибида биттадан бирнечтагача ОШ ва учтадан бирнечтагача патронаж хамширалар бўлиши мумкин.б) МТБ бўйича муассасада ва МФЙда маълумотлар тахтаси шаклантирилган;в) Маҳаллаларда тиббиёт бурчаги ташкил қилинган;г) Хатлов-антропометрия натжалари ва хавф гуруҳлари маҳаллабай расмийлаштирилган:Маҳалла аҳолисининг саломатлик ва касалланиш холати натижаларидан келиб чиқиб, аҳоли хавф гуруҳларига ажратилади. Барча маълумотлар хонадонлар кесимида таҳлил қилиб борилади.Ёзёвон туман аҳолисини сонидан келиб чиқиб, ташкил қилинган бригадаларининг асосий мақсади хатлов натижасида аникланган сурункали касаллик, ортиқча вазн, семизлик, кам вазнлик, касалликлар кесимида 4-гурухларга ажратиб олиниб, ҳар бир гуруҳлар билан алоҳида иш олиб борилади. Туман ҳудудида 33 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, тиббиёт бирлашмаси томонидан 47 та маҳаллабай ишлаш учун бригадалар ташкил этилган. Ҳар бир бригада 3 нафар тиббиёт ходими 1 нафар оила шифокори 2 нафар оила ҳамширасидан ташкил топган. Ҳар бир МФЙда бригадаларни таркиби бўйича деворий баннер қилиниб у бригада ҳақида тўлиқ маълумотни кўриш мумкин.
О.ТУРДИЕВ,Ёзёвон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ