Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ДЕПУТАТЛИК ГУВОҲНОМАСИ ВА НИШОНЛАР ТОПШИРИЛДИ

×

 2021-03-20 17:37:49    595

PDF yuklash
Chop etish


2021 йил 14 мартда бўшаб қолган ўринларга халқ депутатлари Ёзёвон туман кенгашига сайловлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига тўла мувофиқ равишда бўлиб ўтган сайловларда 3972 нафар сайловчи ёки рўйхатга киритилган сайловчиларнинг 72,5 фоизи қатнашди.

2021 йил 14 мартда бўлиб ўтган сайлов якунлари ҳақидаги округ сайлов комиссияларининг баённомаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20- ва 97-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари Ёзёвон туман кенгашига сайлов ўтказувчи Ёзёвон туман сайлов комиссияси қарори билан бугун 17-Сувлиариқ сайлов округидан ЎзМТДПсидан номзод, Ёзёвон тумани ҳокими Дилшоджон Джалилов, 22-Наврўз сайлов округидан ЎзХДПсидан номзод тадбиркор Валижон Қодиров халқ депутатлари Ёзёвон туман кенгаши депутатлари этиб сайландилар. Туман сайлов комиссияи раиси Ф.Юлдашев янги сайланган депутатларга депутатлик гувоҳномаси ҳамда кўкрак нишонини топширди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ