Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Дилшоджон Джалилов: "ТАДБИРКОРЛАР МАРКАЗИ ИШЛАСИН, токи тадбиркорлар сўровига шу ердан жавоб топсин"
2021-03-03 19:01:55 668
Туман ҳокими Д.Джалиловнинг тадбиркорлар учун ўтказган навбатдаги қабулида 25 нафар тадбиркор ўз муаммо ва сўровлари билан иштирок этди. 10 дан ортиқ тадбиркорнинг иши шу ерда битди.
– Ўз уйимда боғча очганман, – деди иштирхонлик Зикрё Бозоров. – Уни кенгайтириб 150 ўринли қилмоқчиман. Туман ҳокими банк ҳодимларига топшириқ берди. Банк менга кредит берадигон бўлди. Раҳмат!
Туман ҳокими қабулига келган барчани эшитди. Бирор одам қолмади.
– Тадбиркорлар марказидаги ҳодимлар ишлашлари керак, – деди ҳоким. – Токи тадбиркор арзимаган савол, учун овора бўлмасин. Богчаларга болалар қамровини 85 фоизга чиқарамиз. Тадбиркор боғча қураман деяпти нима учун ёрдам бермаслик керак.
Туман ҳокимининг учинчи маротаба тадбиркорлар учун қабулидан бу ерга келган барча рози бўлганлиги юз-кўзидан кўриниб турарди.