Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“ПОРЛОҚ” НОМИГА ЯРАША БЎЛАДИ
2021-02-15 19:37:02 653
Туманимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёвнинг Олий Мажлисга Мурожатномасидан келиб чиқиб, аҳоли билан маҳаллабай тизим асосида иш олиб бориляпти.
Маҳаллабай тизимда ишлаш учун туман ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар раҳбар ва масъул ҳодимларидан ҳар бир маҳалла кесимида тузилган ишчи гуруҳларга бириктирилди.
Қоратепа қишлоғидаги Порлоқ маҳалласи туманимизда қизил ҳудудга тушган бешта МФЙдан биридир.
Бугун туман ҳокими Д.Джалилов бош ҳоким ўринбосарлари, Президент қабулхонаси мудири, ташкилот, муассаса раҳбарлари, шу ҳудуддаги профилактика инспекторлари иш кунини Порлоқ МФЙ да бошладилар.
– Порлоқ МФЙ ни номига яраша маҳаллага айлантириб, уни тез кунларда қизил ҳудуддан чиқарамиз, – деди туман ҳокими.
– Бунинг учун қаттиқ ишлаймиз.
Маҳаллаларда туман ҳокими кўчаларни айланиб, тадбиркорлар билан бирма-бир кўришиб, уларнинг бизнес режалари билан танишди. Ўрганиш натижасига кўра, уларни тадбиркорларга ғов бўлаётган тўсиқларни бартараф этиш учун шу ернинг ўзида мутасадди раҳбарларга топшириқ бериб, ўз назоратига олди.
Ҳудудда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари бошлаб юборилди. Аҳолини қийнаб келаётган муаммоларини ўрганиш мақсадида мутасадди ташкилотлар вакиллари, уйма-уй юриб, фуқаролар билин суҳбатлашдилар. Шу билан бирга уларнинг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзини ўзгартириш бўйича аниқланган камчиликлар, муаммолар бартараф этиляпти.
Ўз навбатида барча маҳаллаларда шундай жараёнлар давом этади.