Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мутахассислар огоҳлантиради
2021-02-04 16:32:21 648
БЕДАВО, ЎТА ХАВФЛИ ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКДАН САҚЛАНИНГ!
Ушбу касаллик одамларга асосан қутурган итлар ва мушукларнинг, шунингдек, ёввойи хайвонларнинг (бўри, чиябўри, тулки ва бошқалар) тишлаши ёхуд тирнаши, сўлакланиши натижасида юқади.
Касалликни қўзғатувчиси нерв тизимини шикастлантирувчи вируслар ҳисобланади. Вируслар кўплаб миқдорда қутириш касаллигига чалинган ҳайвонларнинг сўлаги билан ташқи муҳитга ажралади. Сўлакда вируслар касалликнинг яширин яъни касаллик белгилари юзага чиқмаган давридан мавжуд бўлади.
Мамлакатимизда одам учун касалликнинг етакчи манбаи итлар ҳисобланади. Оҳирги йилларда қутуриш касаллигига чалинган одамларнинг 90-95 фоизи итлардан касалланган. Қутурган итда касаллик аломатлари рўёбга чиқишида ўн кун олдин, яъни касаллик яширин даврининг оҳирги ўн кунида ҳамда касаллик бошланганидан токи ўлгунга қадар юқумлик ҳисобланади.
Бугунги кунгача қутуриш касаллигининг даволаш усуллари ишлаб чиқилмаган. Қутуриш касаллиги жуда оғир кечиб, касаллик 100 фоиз ўлим билан тугалланади.
Қутуриш касаллигини олдини олишда, ҳайвонларни, айниқса итларни сақлаш қоидаларига риоя қилиш зарур.
Минг афсус билан таъкидлаш жоизки, аксарият фуқароларимиз ит сақлаш қоидаларига риоя қилмайди, итларни ўз вақтида ветеринария кўригидан ўтказиб, қутуриш касаллигига қарши эмлатишмайди.
Ота-оналар болаларни итлар билан, айниқса кўчадаги дайди, қаровсиз итлар билан ўйнашларига, уларни уйга олиб киришларига зинҳор йўл қўймасликлари керак.
Агар борди-ю ит, мушик тишласа, сулаги тегса ёки тирнаса, жароҳатнинг катта кичиклигидан катъий назар, зудлик билан шифокорга учранг, зеро эътиборсизлик ва лоқайдлик сўнги пушаймонга айланмасин.