Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЧИН МАЪНОДАГИ ФОЙДАЛИ ТАДБИР
2021-01-22 16:28:37 617
Ҳозир нима кўп-тадбир кўп. Қани энди барча ўтказилаётган тадбирлар ҳам бугун ташкилланган китоб карвони, ярмаркаси, савдоси каби фойдали бўлса.
Вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, халқ таълими, ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармалари, ёзувчилар уюшмаси, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимлари қўшма қарорига асосан ташкилланган китобхонликни кенг тарғиб қилиш, аҳоли, айниқса ёшларнинг китобхонлигини оширишга бағишланган бу тадбир аввалида вилоятдан келган китоблар карвони мактабларга йўл олди. Мактабларимизда бўлиб ўтган тадбирнинг уюшқоқлик билан ташкилланганига гувоҳ бўлдик. Ёшлар китоб ўқимай қўйди, деган гапларни бот-бот эшитиб қоламиз. Ўша гапларни айтган кишилар бугунги тадбирларни кўришса, уялиб қолишар эди. Болаларимиз китобни яхши кўришар, бундай китоб савдосини соғинишган экан.
Тадбирга келган ота-оналар фарзандлари ёқтирган китобларни олиб бердилар. Саховатпеша юртдошларимиз шу ернинг ўзида китоблар харид қилиб мактаб кутубхоналарига совға қилдилар.
Китоблар карвонида келтирилган 250 номдаги 2500 нусҳа илмий, ўқув, маърифий, бадиий китоблар тумандаги барча мактабларда ота-оналар ва болажонлар томонидан катта хурсандчилик билан кутиб олинди.
Мана шундай фойдали китоб ва китобхонлик тадбирлари кўпаяверсин.